Бош саҳифа / Сиёсат / Бошқарув маҳоратига эгамисиз?

Бошқарув маҳоратига эгамисиз?

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларнинг самарали ва тизимли ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда  бевосита вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг касбий маҳорати, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида Термиз давлат университети ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ходимлари томонидан семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар тренинг “Жамоани шакллантириш”, “Бошқарув кўникмаларини ривожлантириш”, “Бошқарув қарорларини қабул қилиш”, “Раҳбарнинг мулоқот самарадорлиги”, “Вақтни бошқариш” мавзулари бўйича олиб борилди.

Жумладан, “Бошқарув маҳорати” бўйича тренинг материаллари хорижий мамлакатлар, хусусан, Корея, Малайзия, Россия каби давлатларнинг илғор тажрибаси асосида Давлат бош- қаруви академияси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланди.

Семинар-тренинг ниҳоясида вилоят ҳокими ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, ташкилий-назорат гуруҳи ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан уларга юкланган функционал вазифалар бўйича амалга ошириладиган тадбирлар, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган иш режалари тайёрланиб, шу бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Икром АМИРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фахрий фуқаролик шарафи

Мен матбуот нашрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги “Фахрий фуқаро” мақомини бериш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE