Бош саҳифа / Маданият / Боқий қадриятлар баҳси

Боқий қадриятлар баҳси

Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор ўз ташрифи билан ўлкамизга байрамларни-да бошлаб келади. Оппоқ бўлиб гуллаган дарахтлар нафақат кўзларга, балки қалбларга ҳам қувонч ва тетиклик, хуш кайфият улашади.

Ўзингизга маълум, қадим-қадимдан юртимизда байрам ва тантаналар куй-қўшиқсиз, бахши-ю оқинсиз ўтмаган. Боқий байрам — Нав рўзи оламда қишнинг изғиринли кунлари ниҳоя топганидан шоду хуррам, янги йил келиб, кунлар исий бошлаган тароватли дамларнинг нашидасини туйиб, кўтаринки кайфиятда қиру адирларга сайлга чиққан бахтиёр одамлар кўкламга етганларига шукроналар айтишади.

Жорий Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида бутун мамлакат миқёсида Наврўз байрами тантаналари янада шукуҳлинишонланмоқда. Шу жумладан, воҳамизда ҳам ушбу байрам тадбирлари бахши-оқинларнинг иштирокида ўтиши анъанага айланиб улгурган. Бу йилги байрамда ҳам воҳамизда яшаб, ижод қилаётган бахшилар байрамни кўнгилли ўтказиш мақсадида ўзларининг терма ва достонларини ижро қилишди. Унда нафақат Муҳаммад Эшбоев, Бахтиёр Артиқов, Равшан Маматмуродов, Исмоилхон Анваров каби моҳир бахшилар, балки Бахшилар мактабининг 2-синф ўқувчилари: Ҳусан Мусаев, Элбек Чориев, Комил Жумаев сингари истеъдодли шогирдлар ҳам устозлари қаторида Наврўз, баҳор ҳақида термалар ҳамда “Алпомиш” достонидан парчалар куйлаб, воҳадошларимизга хуш кайфият улашдилар.

Айни пайтда воҳамизда яшаб, ижод қилаётган кўплаб халқ бахшилари қаторида эндигина санъатга ошно бўлган ёш истеъдод эгалари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этиб, эл олдида имтиҳондан ўтишди. Зеро, халқнинг олқиши ҳар бир бахши учун муносиб баҳо ўрнида қабул қилинади.

Асрлар давомида боқий маданий мерос сифатида улуғланиб келинаётган ўзбек миллий бахшичилик ва достончилик санъатининг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш ёш авлод қалбида ушбу санъат турига нисбатан қизиқиш уйғотиб, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш ва Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Садоқат ТОШТЕМИРОВА,
вилоят бахшилар мактаби директори
ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE