Бош саҳифа / Адабиёт / “BOOK TAXI” лойиҳасига старт берилди

“BOOK TAXI” лойиҳасига старт берилди

Термиз шаҳрида ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, “Камалак” болалар ташкилоти ва Сардорлар Кенгаши ташаббуси билан “Book taхi” лойиҳаси ўтказилди.

Ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда эрта тонгдан йўловчи ташиш транспортлари лойиҳа ўтказиш учун старт олишди.

— Қизиғи шундаки, ушбу тадбирда транспорт воситасига чиққан иштирокчилар саволларга тўғри жавоб берса, китоб билан тақдирланади. Сардорлар Кенгаши томонидан тузилган саволлар унчалик мураккаб эмас,— дейди “Камалак” болалар ташкилоти раиси Нодира Шарипова. — Ушбу тадбир вилоятимизнинг барча туманларида ўтказилади.

Тадбир кечга қадар давом этди. 100 нафар ғолиб бадиий адабиётлар билан тақдирланди.

Наргиза
РАҲМАТУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоблар тақдимоти

Туман маданият маркази ходимлари томонидан туманда яшаб, ижод қилаётган шоир ва ёзувчилар билан мунтазам учрашувлар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan