Бош саҳифа / Таълим / Болажонларга байрам туҳфаси

Болажонларга байрам туҳфаси

Президентимизнинг мактабгача таълим муассасаларини ривожлантиришга доир қарори ижроси юзасидан Термиз шаҳрида ҳам мавжуд мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш, замонавий тарзда жиҳозлаш ҳамда янгиларини барпо этишга катта эътибор берилаяпти.

Янги йил арафасида шаҳарлик жажжи ўғил-қизларга “Маржон дурдона сервис” МЧЖ қурувчилари замонавий боғча қуриб, фойдаланишга топширишди. 1 миллиард 975 миллион сўм маблағ эвазига бунёд қилинган боғчада болажонлар спортнинг барча турлари билан машғул бўлиши учун майдончалар, ёзги ва қишки сув ҳавзалари, спорт зали ташкил этилган. Шунингдек, тарбияланувчилар рус ва инглиз тилларини чуқурлаштирилган ҳолда ўрганишлари учун кенг ва ёруғ хоналар бунёд қилинганлиги билан эътиборга моликдир.

И. АМИРҚУЛОВ суратга олган

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олтин куз – сарҳисоб палласи

Саховатли фаслда баҳор ва ёз давомида қилинган меҳнат бўй кўрсатади. Дала-боғлардаги тўкин-сочинлик бозорлару дастурхонларимизга кўчган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE