Бош саҳифа / Таълим / Болажонлар ардоқда

Болажонлар ардоқда

Институтни тамомлаган Хурсан Бозорова бундан қирқ беш йил илгари Денов шаҳридаги боғчада иш фаолиятини бошлаган эди.1990 йилдан  21-МТМ мудираси сифатида фаолият юритмоқда.

— Масканимиз бундан 34 йил илгари қурилган бўлиб, ҳозирда 120 нафар кичкинтой тарбияланади, — дейди халқ таълими аълочиси Хурсан Бозорова. — Болаларни яхши кўраман, уларнинг самимияти, беғубор олами менда ҳамиша покиза туйғуларни  кўнглимга  солади. Болажонлар ўртасида “Соғломжон — полвонжон”, “Жажжи гўзал”, “Салом — одобдан бошланади”, “Хайр, боғчажон” каби қатор кўрик-танловлар ўтказиб турилади. Еттита гуруҳдаги тарбияланувчиларга “Болажон” таянч дас- тури асосида таълим-тарбия берилмоқда.

Мактабгача таълим муассасасида жорий ўқув йили давомида 6 та педагогик кенгаш йиғилиши, туман бўйича 1 та семинар, 5 маротаба очиқ дарс машғулотлари ўтказилган. Шунингдек, болаларнинг тўғри овқатланиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ва турли юқумли касалликлар профилактикасини олиб бориш бўйича ҳамшира Ж. Тиллаева  томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бундан таш- қари, мудира саъй-ҳаракати ва ота-оналар ёрдами билан кичик кутубхона ташкил этилган.

М. Азимова, С. Ёдгорова, Ш. Қиличева сингари тажрибали меҳрибон тарбиячилар хизматидан доимо ота-оналар мамнун.

— Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 9 сентябрида қабул қилинган “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор соҳа вакиллари олдига янада масъулият юклади, — дейди мудира.

— Бир сўз билан айтганда, Хурсан Бозорова раҳбарлик қилаётган муассаса тарбияланувчиларининг бахтиёр нигоҳлари, ота-оналарнинг мамнунлиги бу жамоада ишлар яхши йўлга қўйилганидан далолат беради.

С. ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Iste’dodning yorqin uchquni

Jahon mumtoz asarlarini tinglagan zahotingiz, ko‘z oldingizda gavdalanadigan dunyo — asl san’atdan yaralganligini anglaysiz. Xoh …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan