Бош саҳифа / Жамият / “Болажон” боғидаги беҳаёлик

“Болажон” боғидаги беҳаёлик

Бугун ички туризмни ривожлантириш, фуқароларни юртимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида мамлакат бўйлаб саёҳатлар уюштирилмоқда.

7-синфда ўқийдиган ўғлим ҳам тенгдошлари билан биргаликда мактабимиз маъмурияти томонидан ташкил этилган Термиз шаҳрига саёҳатга борди. Уйга қайтган ўғлимдан таассуротларини эшитгим келди. У эса саёҳат қизиқарли бўлганлигини биринчи навбатда ат Термизий бобомизнинг қадамжоларига боргани ва у ердаги қурилиш ободонлаштириш ишларини хуш кайфият билан гапириб берди. Бундан  ташқари, Термиз шаҳри янада обод бўлаётгани, янги иморатлар қурилаётгани, айниқса, Амударё дам олиш масканидаги ўзгаришлар ўзига тортганини айтди. Аммо шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган “Болажон” истироҳат боғидаги ҳолатни гапириб бераётганида ўзим ҳам уялиб кетдим. Ўғлимнинг “Ота, паркда ёш йигит-қизлар дарахтларнинг тагида беҳаё қилиқларни қилиб ўтирганлигини кўрдим. Ахир воҳамизга бошқа жойлардан сайёҳлар келса, бизнинг вилоятимизга, қолаверса, юртимизнинг одамларига қандай баҳо бериши мумкин?”, деган сўзлари дилимни хира қилди.

Наҳотки, бу ҳолатга боғ мутасаддилари бефарқ бўлса? Майли уларни ҳам қўя турайлик, ён атрофдан ўтиб кетаётган ёши катталар, ҳордиқ чиқариш учун келганлар ҳам бу ҳолатдан кўз юмиб ўтаётган бўлса-я? Ахир шаҳарга кўнгил ёзиш, маданий ҳордиқ олиш учун келганларга беҳаёликни  тарғиб этаётган бўлиб кўринмайдими?

Энг ёмони, ўқувчилар  саёҳатдан ана шундай бир олам яхши ва ёмон таассуротлар билан қайтишмоқда…

Алимардон ҚАРШИЕВ,
Қумқўрғон тумани 52-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan