Бош саҳифа / Маданият / “Болам бахтли бўлсин десангиз!”

“Болам бахтли бўлсин десангиз!”

ёхуд китоб ва ҳаёт

Яқинда таниқли педагог олим Муҳаммад Қурбоновнинг “Болам бахтли бўлсин десангиз” номли китобини ўқидим. Ота-оналарга мўлжалланган, китоб миллатимизнинг донишманди Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун, ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир” деган ҳикматли сўзлари билан бошланади.

Дунё ва миллат донишмандларининг фикри “Бола — ота-онанинг ойнаси” деган ҳикмат билан боғланган. Қадимда ота-оналар болаларини атрофдагилар билан муомала маданиятини билиш учун уларга пул бериб, қандай савдо қилиб келишга қараб баҳо беришган экан. Бу тажриба ҳали ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ.

“Телефон ва компьютердаги зарарли ўйинлар ҳақида” бўлиб ўтган учрашувда  шерободлик талаба, мактаб ўқувчилари ўйнайдиган “Синий кит” (кўк кит) ҳақида айтди. Ўйин бошида вазифалар жуда оддий: турли тасвирлар чизиш, тананинг бирор аъзосига гуруҳнинг номини ручка ёрдамида ёзиш, ўзини ўлдириш мумкин бўлган буюмлар: пичоқ, арқон ва шунга ўхшаш воситаларни ушлаб суратга тушиш ва ҳоказолар. Аммо… Босқичма-босқич ўтиб борилаверган сари шартлар  ваҳшийлашиб боради. Яъни, бармоқларга игна санчиш, лезва воситасида терини тилиш, 2-3 метр  баландликдан сакраш, машиналар тез-тез қатнаётган йўллардан югуриб ўтиш,  кит расмини баданга қонатиб чизиш ва ҳоказолар. Бора-бора  зомбига айланиб қолган ўсмир ўз жонига қасд этади ва ўйинни “қаҳрамон”ларча якунлайди. Ўйин 6 ёшдан 30 ёшгача бўлганларни ўзида жалб қилишга  мўлжалланган экан. Бундай ўйинлар туфайли кўпчилик ёшлар ота-она ва Ватанга садоқатини унутиб, ҳатто халқ душманига айланаётганлари кинофильм орқали кўрсатилади.

“Болам бахтли бўлай десангиз” рисоласида шундай ўйинлар ҳақида ҳам аниқ ва равшан ёзилган, бунга қарши чора-тадбирлар ҳам ота-оналарга тушунча тариқасида берилган. “Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ!” нақли ҳозирги аёлларга хос бўлаяпти. Қишлоқ аёлларининг кўпчилиги “кунликчи”ларга айланган. Қишлоқ аёллари “Дамас”, “Раф” машиналарида тўда бўлиб кунлик ишларга кетаётганини кўраман. Улар эрталаб 7 дан кечки 19 гача 15-20 мингдан пул ишлаб келишади. Уйда эса болалари қаровсиз қолади. Тўғри, баъзиларнинг болалари боғчага борар, лекин аксарияти уйда қолади. Бола табриячисиз қолади, чарчаб келган она боласига хушмуомала  қилиш имконияти йўқлигини тушунса бўлади.

Уларнинг кўпчилиги коллежни битириб, “битирмай” турмушга чиққан аёлларни ташкил қилади. Тўғри, бундай аёллар билан маҳалладаги хотин-қизлар маслаҳатчиси иш олиб бориши керак. Лекин биргина маслаҳат билан бу тоифага мансуб аёлларнинг турмуш тарзини тез ўзгартириб бўлмайди. Бу тоифа аёллар фидойи ва замонга мослашувчан бўлса-да, етарли билим ва савияга эга эмас. Натижада, тадбиркорлик қилолмайди, журъати етмайди.

“Муаммо ва ташвишлар эса ўқимаган, ўз ҳуқуқини билмаган инсонларда кўпроқ учрайди” — деб таъкидлайди муаллиф. Ҳар бир инсоннинг асосий ташвиши эса бу — фарзандининг тарбияси. Халқ қабулхонасига келаётган фуқароларнинг мурожаати ҳам тарбиясиз фарзанд доғи, фарзандининг пул учун ўзга давлатларга  бориб сотқинлик йўлига кириб кетганлиги, фарзанди учун давлат томонидан бериладиган ёрдам пулини олишга қийналаётганидан иборат бўлмоқда.

Бу дегани, ўз ҳуқуқларини билмайдиган ота-оналар кўпчиликни ташкил қилар экан. Бундай вазиятларда болаларимиз бахтли бўлишлари қийин. Шунинг учун ҳам тарбияга оид китоб- лар билан кўпроқ суҳбатдош бўлишимиз зарур. Шунда ҳавас қилгудек оталик ва оналик бахти барчамизга насиб этади.

Нилуфар ОМОНОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE