Бош саҳифа / Маданият / Болаларнинг севимли маскани

Болаларнинг севимли маскани

Музработ тумани Халқобод шаҳарчасидаги “Шодлик” истироҳат боғи бир неча йилдан бери кимсасиз, ҳувиллаб ётарди.

Туман раҳбарлари боғни обод қилишни тадбиркорларга топширди. Манзилли дастурга асосан бу жойга “DISCOVERY OPTIMAL” МЧЖ жамоаси 100 миллион сўм ўз маблағи, 980 миллион сўм банк кредити ҳисобига Хитой давлатидан аттракционлар келтириб ўрнатди ва бугун истироҳат боғи чўлқувар меҳнаткашлар фарзандларининг чинакам севимли масканига айланди.

Салқин ва баҳаво боғ, айниқса, дам олиш кунлари болалар, ёшлар билан гавжум бўлмоқда. Тадбиркор Шокир Алимов бошлиқ корхона жамоаси фақат аттракционлар ўрнатибгина қолмай, истироҳат боғини ободонлаштиришга ҳам катта эътибор беришди. Болажонлар билан ҳамиша гавжум истироҳат боғида 10 нафар ёшлар доимий ишли бўлди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE