Болаларнинг айби нимада?

0
61

Ўзбек ёшлари қўлга киритаётган ютуқлар барчанинг ҳавасини келтирмоқда. Минг афсуски, айрим ёшларнинг турли алдов йўллари билан ёт ғоялар ва мафкураларга  алданиб қолаётгани ҳам сир эмас.

Яқин Шарқдаги воқеалар — Ироқ, Сурия ва Афғонистондаги қўпорувчилик ҳаракатлари, терроризм ва экстремизмнинг айнан шу ҳудудларда илдиз отиши, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, ёшларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлаяпти. Мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизи ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Биргина Суриядаги фуқаролар урушининг бир йили давомида қарийб 332 минг киши ҳалок бўлган, улардан 100 мингга яқини тинч аҳоли вакиллари, 28 мингдан ортиғи эса  болаларни ташкил этган. Бу шунчаки далиллар эмас, бу урушнинг мудҳиш рақамларидир.

Уруш — оналар, болалар ноласи, вайронага айланган шаҳар-қишлоқлардир. Кўз олдингизга келтириб кўринг, ўша ердаги инсонларнинг ҳам ҳамма қатори бахтли яшашга, болаларнинг ҳам мусаффо осмон остида ота-онаси бағрида тинч яшашга ҳаққи бор. Лекин йўл қўйилган хатолар, ҳокимият учун курашлар, бефарқлик ва лоқайдлик, ёт ғояларга интилиш, ҳавойи гапларга ишониш ачинарли ҳолатларга олиб келаётир. Эндиликда бу муаммолар  бутун жаҳон муаммосига айланган.

Ч. ҲАКИМОВ,
ҳарбий хизматчи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг