Бош саҳифа / Жамият / Болаларни ёт ғоялардан асраш

Болаларни ёт ғоялардан асраш

унинг ҳуқуқий механизми яратилади

Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда мазкур қонун ота-оналарга фарзандларини тарбиялаш, уларни зарарли ахборотдан муҳофазалаш, бунинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, болаларнинг жисмоний, маънавий ва ахборот хавфсизлигининг қонуний белгиланган кафолатлари комплексини яратишни назарда тутиши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

— Ҳужжатнинг муҳим жиҳатларидан бири бу ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш ва ёш тоифаларини қўйиш масаласидир, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматов. — Эндиликда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, блогерлар, реклама воситалари ҳамда бошқа турдаги ахборот тарқатиш каналлари орқали тарқатилаётган ахборотларда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ ёзувлари акс эттирилиши шарт қилиб қўйилмоқда. Яъни қонун кучга кириши билан ҳар бир ахборот тарқатувчи, яъни фуқаролар ҳушёрлик билан тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра, қўйишлари керак бўлади.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори Лазиз Тангриев, агентлик вакили Жасур Ҳусановлар томонидан туманлардаги газета нашрлари фаолияти ва уларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар танқидий таҳлил қилинди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев иштирок этди.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan