Бош саҳифа / Жамият / Болаларга шодлик улашиб

Болаларга шодлик улашиб

Дунёдаги энг гўзал манзара болалар табассуми ва қувончи. Ҳарбий қисмимиз жамоаси Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйида “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти ходимлари билан ҳамкорликда адабий-маърифий кеча ўтказди.

Унда ҳарбий қисм санъаткорлари, оркестримиз жамоаси, офицер ва сержантлар иштирок этишди. Учрашувда Жанубий ҳарбий оператив йўналиши бошлиғи ўринбосари, подполковник Валижон Дадажонов Қуролли Кучларимиз Бош қўмондони ва ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга яратиб берилаётган имкониятлар ва имтиёзлар, соҳадаги замонавий ислоҳотлар, армия, халқ бирлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шоир Сафар Омон Ватан, халқ, миллат, муҳаббат ва садоқат ҳақидаги шеърларидан ўқиб бериб, ўз китобларини меҳрибонлик уйи кутубхонасига болаларга совға сифатида улашди. Болажонлар иштирокида тез айтиш, расм чизиш, рақс тушиш бўйича кўрик-танлов ўтказилди. Танлов ғолиблари ва кеча иштирокчиси бўлган болалар ҳарбий қисм фахрий ёрлиғи ҳамда совғалар билан тақдирланишди.

Айниқса, ҳарбий санъаткорлар армия, Ватан, тинчлик ҳақида куйлашганда болажонлар жўр бўлишиб, мириқиб рақс тушдилар. Ўйлаймизки, бу адабий-маърифий кеча иштирокчилар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Яҳё АБДУРАҲМОНОВ, “Н” ҳарбий
қисм командири, подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE