Бош саҳифа / Жамият / Болаларга беринг дунёни

Болаларга беринг дунёни

Термиз давлат университети маъмурияти ва ижтимоий-иқтисодий факультети ташаббуси билан вилоятимиздаги ҳомий ташкилотлар ва тадбиркорлар кўмагида “Болаларга беринг дунёни” номли  маънавий-маърифий хайрия тадбири ташкил этилди. Унда Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган болаларнинг яшаш, даволаниш шароитлари билан танишилди. Хусусан,  вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасида даволанаётган 15 нафар ногиронлиги бўлган ва бемор болалар ҳолидан хабар олинди. Уларга ўқув қуроллари, эртак китоблар совға қилинди. Тадбир доирасида ташкилотчилар Шаҳзод Жуманазаров, Салимжон Эргашев, Камола Эркинжонова, Муҳаммад Рамазонов, Дилдора Бекташевалар хонадонида ҳам бўлиб, уларга хушнудлик улашди.

Олим АЛИЁРОВ,
Дилфуза ҲАМЗАЕВА,
ТерДУ ўқитувчилари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan