Бош саҳифа / Таълим / Болаларга беринг дунёни

Болаларга беринг дунёни

Ёш авлодни, жисмонан баркамол, маънан етук инсон сифатида вояга етказишда мактабгача таълим муассасаларининг ўрни беқиёсдир. Болаларни кичик ёшданоқ китоб ўқишини ташкиллаштириш мақсадида 2017 йилда “Мактабгача таълим муассасаларида кичик кутубхона яратиш, унинг фаолиятини ташкил этиш ва болалар бадиий адабиётидан самарали фойдаланиш бўйича йўриқнома” ишлаб чиқилди.

Бугун мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифат ва самарадорликни оширишни тақозо қилмоқда. Бола тарбиясида спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни замон талабларига мувофиқ жиҳозлаш, юқори малакали педагоглар ва мураббийлар билан таъминлашга эҳтиёж кундан кунга ортмоқда. Қанча кўп болани боғчага қамраб олсак, мақсадимизга эришишда муҳим қадам қўйган бўламиз.

Шунингдек, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларни амалиётга кенг жорий этиш ҳам ўз самарасини бериши турган гап. Ана шундай даргоҳлардан бири Термиз шаҳридаги 17-сонли мактабгача таълим муассасасидир. Бу ерда фаолият юритаётган ходимлар ҳам ўз ишларини жонкуярлик билан адо этаяптилар. Бугун ушбу даргоҳда рус, инглиз тили, шахмат-шашка, рақс ва спорт тўгараклари йўлга қўйилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Дилноза ҒАНИЕВА,

ТерДУ магистранти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Олий таълимга эътибор

Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва туб бурилишлар амалга оширилаётган даврда ёшларнинг танлаган касби бўйича етук мутахассис …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE