Бош саҳифа / Жамият / Болалар учун яна бир маскан

Болалар учун яна бир маскан

Термиз шаҳар “Амударё соҳили” спорт-соғлом-лаштириш маркази қошида “Амударё дам олиш маскани”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Термиз шаҳар ҳокими И. Худойбердиев таъкидлаб ўтганидек, эндиликда ушбу марказ майдонларининг кўркамлиги ҳамда хизмат кўрсатиш сифатига марказнинг кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти масъул бўлади.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев, Термиз шаҳридан нуроний отахонлар, спорт мутасаддилари ва ота-оналар иштирок этишди. Улар фарзандларимизга яратиб берилаётган барча шароитлар, келажак авлодлар саломатлиги, таълим, тарбияси йўлида давлатимизнинг кўрсатаётган ғамхўрликлари натижаси эканлигига урғу бериб ўтдилар.

Тадбир иштирокчилари “Амударё соҳили” спорт–соғломлаштириш маркази қошида очилган “Амударё дам олиш маскани”да яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

— Айни таътил пайти дам олиш масканида яратилган шартшароитлардан дилинг яйрайди. Қани эди фарзандларим ўрнида бўлиб қолсам, деб ҳавас ҳам қилиб қўямиз. Тренерлар жуда хушмуомала, фарзандимиз белгиланган кунлари, тушдан кейин 1,5 соат табиий сув ҳавзасида чўмилиб, мириқиб дам олиб қайтади, — дейди 3 нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи Умида Сафарбуваева билан келган Олтибой Хуррамов.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE