Бош саҳифа / Спорт / Болалар спортига эътибор

Болалар спортига эътибор

Музработ туманидаги  болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди.

—     Ҳукуматимиз томонидан ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди мактаб директори Баҳром Алимов. 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан ташкил этилган мазкур мусобақада умумтаълим мактабларида  таълим олаётган ўқувчилардан иборат жамоалар ўзаро куч синашди. Бундай тадбирларни  ўтказиш учун мактабимизда барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Муросасиз кечган баҳсда  БЎСМ волейболчилари 1-ўрин, 32-мактаб спортчилари 2-ўринга лойиқ топилган бўлса, 3-ўринни 33-,41-мактаб жамоалари эгаллашди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали, ташкилий қўмита ва мактаб маъмуриятининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик сов ғалари билан тақдирланди. Ғолиб жамоа вилоят биринчилигига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

С. ЖИАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan