Бош саҳифа / Жамият / Болалар оромгоҳлари мавсумга шайми?

Болалар оромгоҳлари мавсумга шайми?

Ҳа демай сўнгги қўнғироқ чалиниб, мактаб ўқувчилари ёзги дам олиш таътилига чиқадилар. Мактаб болаларини ёзда кўнгилдагидек дам олдириш учун, аввало, мавсумга пухта ҳозирлик кўриш лозим. Маълумки, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари тоғли ва тоғ олди худудларида жойлашган.

Бу йил ёғин-сочин миқдори кўп бўлганлиги сабабли айрим оромгоҳлар жиддий таъмирталаб бўлиб қолганлиги сир эмас. Шунинг учун ҳозирданоқ болалармизни мароқли дам олишлари ва соғломлаштириш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, белгиланган муддатда унинг ижроси таъминланиши лозим.

 Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ана шулар хусусида сўз юритилиб, мавсумга тайёргарлик борасида аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Селекторда қўйилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Чориев тегишли бошқармалар, корхоналар ва муассаса раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда воҳадаги барча халқ таълими бўлимлари, болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ишларига масъул бўлган корхона ва ташкилолар раҳбарларига воҳадаги мавжуд ёзги оромгоҳларни 1 июнга қадар мавсумга тайёрлаш борасида қатъий топшириқлар берилди. Мақсад болаларимизнинг ёзги дам олиш мавсумини ҳар йилгиданда кўнгилли ўтказишдан иборатдир.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan