Камалак
Ёмғир ёғар кўзмунчоқ,
Кўкда чиқар арғимчоқ.
Арғимчоқда етти ранг,
Бир-бирига дўст, ўртоқ.
***
Қизил, сариқ ва яшил,
Бир-бирига боғлиқдир.
Улар бирлашишса гар,
Йўл чироқ белгисидир.
Меҳрибоним, ойижон
Ойижоним меҳрибон,
Сўзларида сеҳри бор.
Сиз дунёда тенги йўқ,
Муқаддассиз ойижон.
Сизга битайин достон,
Меҳр1ибоним ойижон.
Пазандалик бобида
Сизга етмас бу жаҳон.
Ўзингиздир бир дона,
Жонажоним ойижон.
Сўзингиз ҳам дурдона,
Меҳрибоним ойижон!
Нигина
ХУДОЙМУРОДОВА,
6-синф ўқувчиси