Бош саҳифа / Таълим / Бола тарбиясида муҳим пойдевор

Бола тарбиясида муҳим пойдевор

Фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол, салоҳиятли бўлиб камол топиши учун биз, катталар доимо масъулмиз.

Ҳозирда мактабгача таълим муассасаларимиздаги машғулотлар “Илк қадам” ўқув дастури асосида олиб борилмоқда. Айтиш жоизки, ушбу ўқув дастури энг яхши халқаро амалиёт ҳамда Жанубий Корея мамлакати тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Ушбу ўқув дастурининг асосий мақсади ҳаёти давомида узлуксиз ривожланишга қодир бўлган шахсни шакллантириш ҳамда болаларда ўқишга қизиқиш уйғотиш ҳисобланади. Бу эса болаларни таълим жараёнига қизиқтиришга алоҳида эътибор бериш керак деганидир.

Тизимдаги қизиқарли янгиликлардан бири бу бола ривожланиш картасининг пайдо бўлишидир. У ўзида боланинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврини қамраб олади.

Мутахассислар фикрига кўра, бола ривожланишининг бешта асосий йўналиши мавжуд бўлиб, булар жисмонан ривожланиш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, ижтимоий эмоционал ривожланиш, нутқ, суҳбатлашиш, ўқиш ва ёзишдаги ютуқлар, билим олиш жараёнининг ривожланиши ҳамда ижодий ривожланишдир. Шунингдек, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган муҳим ривожланиш даврида боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, тарбиясини тўғри ташкил этиш ва билим олишига зарур шароитларни яратишимиз лозим.

Фотима ШОИМОВА,

Термиз шаҳридаги 9-сонли МТМ тарбиячиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan