Бош саҳифа / Таълим / Бола тарбиясида муҳим пойдевор

Бола тарбиясида муҳим пойдевор

Фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол, салоҳиятли бўлиб камол топиши учун биз, катталар доимо масъулмиз.

Зеро, юртимизнинг келажаги шу мурғак болаларнинг қандай тарбия топишига ҳар жиҳатдан боғлиқ. Шу боис, ҳар бир ота-она ўз фарзандига, устоз эса шогирдларига чуқур билим ва намунали тарбия бериши зарур.

Ҳозирда мактабгача таълим муассасаларимиздаги машғулотлар “Илк қадам” ўқув дастури асосида олиб борилмоқда. Айтиш жоизки, ушбу ўқув дастури энг яхши халқаро амалиёт ҳамда Жанубий Корея мамлакати тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Ушбу ўқув дастурининг асосий мақсади ҳаёти давомида узлуксиз ривожланишга қодир бўлган шахсни шакллантириш ҳамда болаларда ўқишга қизиқиш уйғотиш ҳисобланади. Бу эса болаларни таълим жараёнига қизиқтиришга алоҳида эътибор бериш керак деганидир.

Тизимдаги қизиқарли янгиликлардан бири бу, бола ривожланиш картасининг пайдо бўлишидир. У ўзида боланинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврини қамраб олади. Карта бир йилда уч марта тўлдирилади. Мактабгача таълим муассасасини битирганидан сўнг, яъни 6-7 ёшда боланинг мактабга тайёрлиги картаси ҳам тўлдирилади.

Мутахассислар фикрига кўра, бола ривожланишининг бешта асосий йўналиши мавжуд бўлиб, булар жисмонан ривожланиш ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, ижтимоий эмоционал ривожланиш, нутқ, суҳбатлашиш, ўқиш ва ёзишдаги ютуқлар, билим олиш жараёнининг ривожланиши ҳамда ижодий ривожланишдир. Шунингдек, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган муҳим ривожланиш даврида боланинг саломатлигини мустахкамлаш, тарбиясини тўғри ташкил этиш ва билим олишига зарур шароитларни яратиш лозим.

Фотима ШАИМОВА,
Термиз шаҳридаги
9-сонли МТМ
тарбиячиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE