Бош саҳифа / Жамият / Бокс тўгараги бор, аммо…

Бокс тўгараги бор, аммо…

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Олтинсой туман Кенгаши ижроия қўмитаси томонидан “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида  “Ёшлар-бизнинг келажагимиз”  мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ ва ошкора руҳда ўтган тадбирда тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида шу кунгача 9 нафар республика чемпиони етишиб чиққанига қарамай, спортнинг “Турон” якка кураши бўйича машғулотлар ўтаётган спорт тўгарагида спорт анжомлари  ва спорт кийимлари умуман етишмаслиги сабабли тўгаракда шуғулланаётганлар спорт жиҳозларининг етишмаслиги туфайли турли хилдаги тан жароҳати  олишаётгани айтиб ўтилди. Спорт мактабида бокс тўгараги мавжуд бўлсада, бироқ бокс рингининг ўзи умуман йўқлигини мактаб маъмурияти афсус билан тилга олди. Ушбу камчилликларни бартараф этиш учун мактаб директорининг илмий бўлим мудири  Жуманазар Ҳамидов туман ҳокимлигига мурожаат этган, аммо бу масала ҳамон ечим топмай келмоқда.

Учрашувда спорт мактаби мураббийлари сўз олиб, улар спорт тўгаракларига уюшмаган ва тарбияси оғир болаларни жалб этиб, доимий равишда машғулотлар олиб боришга ҳамиша тайёр эканликларини билдиришди. Ваҳоланки, уюшмаган ва тарбияси оғир бўлган ёшларни спортга жалб этиш бугунги куннинг асосий муаммолардан биридир.

Назаримизда, муаммони ҳал этишда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман ва вилоят бўлимлари раҳбарлари масъул эканликларини ёддан чиқарганга ўхшайди. Энг ачинарлиси, турли спорт тўгарагида қатнашаётган ёш спортчилар ва уларнинг  устозлари вилоят ва республика миқиёсидаги мусобақаларга боришлари учун  моддий томондан қийналаётганликларини  таъкидладилар. Бу борада ҳам уларга кўмак берилиши лозим. Агар спорт мактабидаги мазкур ҳолат бартараф этилмас экан, туманда спортни янада ривожлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида бўлмайди.

Тўрамурод РАҲМОНОВ,
ЎзМТДП Олтинсой туман
Кенгаши раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan