Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бойсунлик пахтакорлар зафари

Бойсунлик пахтакорлар зафари

Амалдаги йилда Бойсун тумани меҳнаткашлари 300 гектар майдонга чигит экишганди.

Деҳқонларнинг тажрибакорлиги эвазига тоғли зонада ҳам ғўза серҳосил бўлиб ўсди. Пахтакорлар бугунгача далалардан 600 ўрнига 680 тонна “оқ олтин” саранжомлаб олиб, режани 110 фоизга адо этишди. Ҳосилдорлик ўртача 22 центнерни ташкил этмоқда.

Бойсунлик деҳқонларнинг меҳнат зафарига “Бойсун обод иқболи”, “Обод юрт Бойсун”, “Маматов Хурсан”, “Оққапчиғай”, “Бойсун арчаси” сингари фермер хўжаликларининг деҳқонлари муносиб ҳисса қўшдилар. Хусусан, “Қудуқсой” фермер хўжалигида ҳосилдорлик 23 центнердан ошди. Деҳқонлар қолган ҳосилни териб олиш билан бирга кузги ғалла экишга пухта ҳозирлик кўришаяпти.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE