Бош саҳифа / Жамият / Бойсундаги обод гўшалар

Бойсундаги обод гўшалар

Бойсун халқи меҳнаткаш, хушмуомала, меҳмондўст. Уларнинг суҳбатида бўлган кишининг кайфи чоғ, кўнгли тоғдек кўтарилади. Мустақиллик йилларида туман аҳолисининг турмуш даражаси анча яхшиланди. Одамларнинг меҳнатга муносабати ўзгарди.

Буни тумандаги 40 та маҳаллада бўлган киши қалбдан ҳис этади. Қарийб ўн минг хонадондаги темир ўчоқларда бугун “зангори олов” порламоқда. Боғиболо, Хўжабулғон, Мунчоқ, Тиллакамар қишлоқ аҳолиси эса суюлтирилган газ билан таъминланди.

Маҳаллаларда ичимлик суви кириб бормаган хонадонлар камдан-кам топилади. Чорчинор қишлоғида 300 куб сиғимга эга бўлган икки ҳовузнинг қурилиши “Ариқ-усти”, “Газа”, “Шўрсой”, “Тоқчи” маҳаллаларидаги аҳолининг ичимлик сувга бўлган муаммосини ҳал этди.

Бойсунликлар тозаликка ошуфта халқ. Шу боис улар ободончиликка алоҳида эътибор қаратади. Янги хиёбонлар, боғлар барпо этишади. Мевазор ва узумзорлар йилдан-йилга кенгаймоқда. Равон йўлларни, замонавий услубда қурилган юздан ортиқ биноларни кўрганда кўз қувонади. Туманнинг деҳқон бозори янгича қиёфага эга бўлгани диққатга сазовор. “Обод маҳалла” дастури асосида “Ўрмончи”, “Сайроб”, “Дуоба”, “Деҳиболо”, “Тўда” маҳалла йиғинларининг идора бинолари сифатли таъмирланиб, 9 та маҳалла йиғини компьютер жамланмаси, 6 та маҳалла идораси янги мебель жиҳозлари билан таъминланиб, 27 километр йўл асфальт қилинди. Учта кўприк, 4 та спорт майдончаси қурилди.

“Оби” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Панжи Саидов яқинда хайрли бир ишга бош бўлди. Олмазор кўчасида жойлашган корхоналар, хонадонларнинг ҳовли деворларини қайта таъмирланишида бош-қош бўлди. Кўчанинг икки кифтидаги хушманзара арча дарахтларининг парвариш қилинишини ҳам эътибордан четда қолдирмади.

Холиёр Назаров, Муҳаммади Ботиров, Охунбобо Қодиров, Камол Хўжабеков, Тоҳир Нор- мўминов, Жаббор Узоқов, Содиқ Жўраев сингари оқсоқоллар одамларнинг чинакам саркорига айланган. Уларнинг сўзи ўткир, фуқароларни ортидан эргаштира олади. Айни уларнинг ташаббуслари билан “Пулҳоким”, “Чилонзор”, “Тангимуш”, “Сайроб”, “Оби”, “Авлод” маҳаллаларида маҳалла гузарлари барпо этилиб, иш ўринлари яратилди.

Маҳалла меҳнаткашлар орасида тарбиявий, сиёсий ишлар олиб бориш марказига айланган. Бу ерда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари, меҳнат ва уруш фахрийлари билан учрашувлар кескин мунозаралар асосида ўтади. Бундай табдирлар ёшларни меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар ҳисобга олинган. Шу йилнинг ўтган саккиз ойи давомида 25 нафар фуқаронинг уй-жойи таъмирланиб, 31 нафар фуқарога 51 700 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган. Маҳаллаларда яна бир хайрли иш йўлга қўйилган. Улуғ саналар, ҳайит кунлари турли хил кўнгилочар тадбирлар ўказилади. Унда иштирок эта олмаган ногиронлар, бетоб кишилардан хол сўралади ва совға-саломлар улашилади.

Собир ХОЖИЕВ,
“Маҳалла” хайрия
жамоат фонди
Бойсун туман
бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Муҳокамада янги Давлат дастури

Ҳар йили Давлат дастури тасдиқланиб, унда келтирилган алоҳида бандлар асосида тегишли идора ва вазирликларга вазифалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan