Бош саҳифа / Жамият / Бойлик излаётганлар диққатига!

Бойлик излаётганлар диққатига!

Маълумотларга қараганда, мамлакатимизда тўрт миллиондан зиёд хонадон бўлиб, улар беш юз минг гектар унумдор томорқага эга. Томорқадан йилига 10-15 миллион сўмлаб даромад олаётган шахслар бебаҳо ернинг чин маънода даромад манбаи эканлигини англаб етмоқдалар.

Қишлоқ аҳлини фақатгина қайси экинни ўстириш, қай тартибда етиштириш ва маҳсулотни кимга сотиш керак деган масала қийнайди. Бу ҳақдаги маслаҳату тавсияларни газетамизнинг “Томорқа — “Сурхон тонги” нигоҳида” рукни остида бериб бориладиган мақолалар орқали танишишингиз мумкин.

Масалан, бақлажон, бодринг, гулкарам, ер- ёнғоқ, исмалоқ, имбр, картошка серҳосил экинлардир. Шунингдек, кунжут, қулупнай, қовоқ, қозонювгич, қўзиқорин, хўраки лавлаги (қизилча), редиска, патиссон, помидор, пиёз, саримсоқпиёз, сабзи, топинамбур, хитой карами, ер қалампир, ширин маккажўхори, қалампир, япон турпи (дайкон) каби ўсимликларнинг серҳосил нав ларини танлаб экиб, намунали парваришлаб, катта даромад олиш мумкинлиги тажрибада исботланган. Шунингдек, иссиқхоналарда турфа кўкатлар ва редиска, исмалоқ каби витаминли зироатларни ўстириб, яхшигина даромад олиш имкони мавжуд. Чунки бу ўсимликларни қишин-ёзин  ўстириш мумкин ва одамларнинг эҳтиёжи катта.

Ер унумдорлигини ошириш мақсадида чиринди ва бошқа биоўғитларни тайёрлаб, заминдан икки баравар кўп ҳосил олса бўлади. Тунел усулидаги иссиқхоналарни плёнка билан ёпиб, шунингдек, каркасли иссиқхоналар тайёрлаб, даромадли бизнесни йўлга қўйишингизни тавсия қилиб қоламиз.

Шошилинг, томорқангизда сизни беҳисоб даромад кутаётганини унутманг!

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan