Бош саҳифа / Жамият / Бойлигимизни асрайлик

Бойлигимизни асрайлик

Пахта — элимизнинг асосий даромад манбаи. Шу билан бирга тез аланга олувчи хомашёдир. Аёнки, пахтани териш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида техникалардан фойдаланилади. Айниқса, даладан тайёрлов масканларига ҳамда бу жойдан қайта ишлаш заводларига ташишда деҳқонлар ва тайёрловчилар ҳар хил техникаларни жалб этадилар. Тракторларнинг кўпи эскирган, асосий қисмида тутун чиқаргичдан чиқадиган алангани қайтарувчи мосламаси йўқ. Бир қисми йўқотиб юборилган, борларини ҳайдовчилар таққиси келмайди. Бепарволик оқибатида трактор тутунчиқаргичидан чиққан учқун орқага уланган тиркамадаги пахтага тушиб ёнғин содир бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Ходимларимиз пахта терими мавсуми олдидан вилоят ҳудудидаги учта — Музработ, Жарқўрғон ва Сурхон тола базаси, 10 та пахтани қайта ишлаш корхонаси ва 40 та тайёрлов масканида бўлиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва олдини олиш бўйича профилактика кўриклари ўтказишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қабул масканлари раҳбарларига, хавфсизлик муҳандисларига йўриқнома ва тавсиялар берилди. Ёнғин ўчириш воситалари бўлмаган завод ва пахта қабул қилиш масканлари ёнғин ўчириш бирламчи воситалари билан таъминланди. Ишлаб чиқариш дастгоҳлари, кичик механизмлар ва уларнинг электр сим ва кабеллари созлиги, мавжуд ёнғин ўчириш техникаларининг яроқлилиги, масканларда ёнғинга қарши курашишда фойдаланиладиган сув таъминоти қай аҳволдаги ўрганилди ва тегишли чоралар белгиланди.

Пахта ташийдиган автотранспорт воситалари ва тиркамали тракторлар кўрикдан ўтказилиб, ҳайдовчиларга учқун қайтарувчи мосламалар ўрнатиш топширилди.

Бундан ташқари, пахтани ёнғиндан муҳофаза қилишга қаратилган мурожаатномалар, эслатма ва бошқа турдаги кўргазмали воситалар, эстетик кўринишдаги паннолар тайёрланиб, жойларга ўрнатилди.

Ж. ЖЎРАЕВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Армияга кетиш тартиби ўзгарди

Армияни бежизга ҳаёт мактаби дейишмайди. Унинг тарбиясини олган йигитлар ҳам ўзи туғилиб ўсган макон, ота-онаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan