Бош саҳифа / Спорт / Бой берилган имконият

Бой берилган имконият

Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигаси жамолари сафида тўп сураётган клублар орасида бу мавсум Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси пешқадамлик қилди.

Дастлабки турлардан бошлаб чиройли ўйин намойиш этган фарғоналиклар ҳали  чемпионат якунланмай туриб олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Айниқса, Термизнинг “Сурхон” клуби билан  кечган баҳсда қувасойликлар чиройли ўйин намойиш этишди ва меҳмонлар дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритиб, мухлисларни шодлантирдилар.

Гарчанд вакилларимиз сафар учрашувида имкониятни бой беришган бўлса-да, турнир жадвалидаги ўринларни сақлаб қолишди. Яна икки турдан сўнг биринчи лига жамоалари ўртасидаги учрашувлар поёнига  етади. Охирги икки ўйинни термизликлар ўз майдонларида ўтказадилар. 29 октябрда футболчиларимиз Тошкентнинг “Локомотив” БФК жамоаси билан баҳс лашсалар, 1 ноябрда “Хотира-79” клуби билан беллашишади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Шахматчилар оромгоҳда тўпланишди

Сариосиё туман ҳокимлиги ва вилоят шахмат федерацияси ташаббуси билан “Сардор Парвин” оромгоҳида анчадан буён анъанавий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan