Бодомзорлар кенгайса

0
96

Мамлакатимизнинг барча  ҳудудларида бўлгани каби   Сурхон воҳасида ҳам ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, томчилаб суғориш тизимини кенг жорий этган ҳолда янги экин турларини ўзлаштиришга алоҳида  эътибор қаратилмоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, ҳудудда тезпишар, ноқулай иқлим шароитларига чидамли, жаҳон бозорида харидоргир маҳсулотлар  етиштирилмоқда.

Айниқса, суғориш имкони бўлмаган тоғолди, лалми  ҳамда  паст рентабелли ерларга ёнғоқнинг ҳосилдор  нав- ларини, бодом  кўчатларини экиш орқали соҳада  юқори  маҳсулдорликка  эришиш  кўзда  тутилаяпти.

Ўзбекистон ёнғоқ  етиштирувчилар  ва  экс порт  қилувчилар  уюшмаси таркибидаги  “Sag Agro Jarqo`rg`on” масъулияти чекланган жамияти томонидан бир қатор янги, истиқболли лойиҳалар  амалга  тадбиқ  этилмоқда. Жарқўр- ғон туманининг Боботоғ ҳудудида  корхона томонидан 2 минг 200 гектар ер майдонида ёнғоқзор, пистазор, бодомзорлар бунёд этишга киришилган. Шу кунгача 400 гектар майдонда  150 минг туп ярим пакана, тезпишар, ҳосилдор, юпқа пўчоқли, жаҳон бозорида ҳам харидоргир “Авижор” ва “Гуара” навли бодом кўчатлари  экилди.

Айтиш керакки,  юқори  ҳосилдорликка  эришиш  фақатгина  нав- га боғлиқ бўлмайди,  балки агротехника  қоидаларини  сифатли ва ўз вақтида қўллаш, дарахт  оралиқларини   сақлашга  ҳам  кўп   жиҳатдан  боғлиқ.  Кейинги йилларда кенг тарзда бунёд этилаётган интенсив боғларнинг афзаллиги шундаки, бунда дарахтларнинг танаси кичик эканлиги, ишлаш қулайлиги, дарахт танасига ёруғлик тушиб туриши,  ҳаво айланиши маромида  бўлиши   етиладиган меванинг сифатли, йирик, мазали  бўлишини таъминлайди. Ҳосилни йиғиб-териб олиш ҳам қулай.

— Келтирилаётган  бодом ва бошқа кўчатларимиз Испания давлатида махсус лабораторияларда яратилган. Шу боис ҳам турли касалликлар ва зараркунандаларга чидамли, — дейди “Sag Agro Jarqo`rg`on” МЧЖ раҳбари   Бахтиёр  Розиқов.

Корхона  томонидан эски техникалардан воз кечилиб, сўнгги замонавий русумдаги  техникалар  келтирилмоқда. Бу  орқали боғзорга  ишлов бериш  янада  осонлашаётир. Интенсив боғлар тўла ҳосилга киргач, 500 нафар ишчи доимий, 1 минг 500 нафар ходим мавсумий иш билан  таъминланади. Яна бир гап, боғзорлар тўлалигича томчилаб суғорилади. Туркия давлатидан олиб келинган  замонавий  технология  асосида томчилаб суғориш усули қўлланилади. Бу эса сув сарфини  бир  неча  баробарга камайтиради.

Ўзлаштирилаётган   бодом  навлари  март  ойининг  бошларида гулга киради. Бу эса маҳаллий навларга қараганда кечроқ уйғонади.  Сурхон воҳасида баҳорнинг элчиси сифатида бодом, ҳатто, январнинг ярмидан бошлаб  ҳам  гуллаши мумкин. Бу эса январь ва февраль ойларидаги совуқ кунларда  бодомни “совуқ уриши”га олиб келади. Шу жиҳатдан бу нав истиқболли. Кўчатлар тўртинчи йилдан бошлаб ҳосилга киргач, ҳар гектар ердан 2 тоннагача ҳосил олиш  имкони  бор. Бу эса 400 гектардан 645 тонна  ҳосил олиш мумкин дегани. “Sag Agro Jarqo`rg`on” МЧЖ томонидан  массивда  яна  500 гектар майдонда писта, 200 гектар майдонда ёнғоқ кўчатлари экиш мўлжалланмоқда.

С. ТЎРАЕВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг