Бош саҳифа / Таълим / “Бодиҳаво”да янги мактаб

“Бодиҳаво”да янги мактаб

Денов туманидаги “Шаҳринав” маҳалласи ҳудудидаги “Бодиҳаво” қишлоғида жойлашган 36-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчилари ўқув йилини янги мактабда бошлашди.

Тажрибали қурувчи Бегмат Райимназаров раҳбарлигидаги “Қизириқ бинокори” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари 360 ўринга мўлжалланган мактаб биносини сифатли қуриб бердилар.

— Илм даргоҳимизга бўлган эътибор туфайли  ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида бунёд этилган эски бинолар ўрнига янги бино барпо этилди. Синфхоналар   кенг, ёруғ, шинам, — дейди мактаб директори Абдурашид Норов. — Қурилиш тугаши билан мактабимизга парта, стол-стул, доска ва бошқа  янги жиҳозлар келтирилди. Кутубхона фонди янги китоблар ҳисобига бойиди. Педагогларимиз ва ўқувчиларимиз ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасига кўрсатилаётган бу ғамхўрликларга жавобан фақат аъло ўқиш ва сифатли ўқитиш йўлида изланишларни давом эттиришаяпти.

Янги мактаб атрофи жамоанинг саъйи ҳаракати билан ободонлаштирилди, гул ва дарахт кўчатлари ўтқазилди.

 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги ўқув йилидан хорижий тиллар ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

021 йил 19 майда давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan