Бобур ёди

Дунё  халқларининг  тарихий, маданий-миллий қиёфасини белгилаб берувчи, ўтмишда яшаб ўтган ва бугунида ҳам дунёга таниқли инсонлари, саркардалари, улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади.

Тарихий  асарларни ўқиганимизда, уларни эслаганимизда, миллатларнинг  буюк  мероси, маданияти қанчалар улуғворлиги ва нафосати  намоён  бўлади.

Таниқли  олим, таржимон  Уилям  Эрскин  “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга  муҳаббати, уларга маш ғуллиги билан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта ҳукмдор топилмайди”,  деган  эди.

Заҳириддин  Муҳаммад  Бобур нафақат ватанимиз, балки дунё тарихида  ўчмас  из  қолдирган буюк аждодларимиздан  бири. Шоҳ ва саркарда, шоир  ва  файласуф  Заҳириддин  Муҳаммад  Бобур таваллудининг 535  йиллиги  муносабати билан Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокимлиги, Термиз давлат университети, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази, вилоят маданият бошқармаси, ёзувчилар  уюшмаси  вилоят  бўлими  томонидан   тадбир ташкил  этилди.

Вилоят  ҳокимлиги ҳамда  ижод аҳли вакиллари, ўқитувчи ва талабалар, кенг жамоатчилик иштирок этган  назм ва наво кечасида мумтоз адабиётимизнинг йирик намояндаларидан бири  Бобур  наинки беназир шоир, балки тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда сифатида жаҳонда ном қозонганлиги, унинг ижодий мероси, нечоғлик юксак тафаккур, гўзал қалб, айни дамда нозик дид соҳиби эканидан далолат бериши профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар томонидан яна бир бор таъкидланди.

Термиз  давлат  университети ва Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази талабалари шоҳ ва шоир ижодидан наъмуналар, ғазалларига боғланган мухаммаслардан ўқиб беришди. Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокида  мумтоз куй-қўшиқлар,  саҳна кўринишлари ижро этилди.

Сарвар ТЎРАЕВ,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE