Бош саҳифа / Жамият / Боғча ходимларининг маоши оширилади

Боғча ходимларининг маоши оширилади

Табиийки, ҳар биримиз гулдан-да нозик, беғубор, жажжи болажонларнинг ақлан баркамол ва жисмонан соғлом бўлиб улғайишини хоҳлаймиз. Бу борада нафақат оналар, балки эртасини ўйловчи ҳар бир давлат, энг аввало, мактабгача таълим муассасасига суянади.

Шу маънода бугун мактабгача таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш, давлат хусусий шерикчилик асосида боғчалар қуриш борасида қилинаётган ишларни халқимиз мамнуният билан эътироф этмоқда.

Жорий йил 28 февралда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса кўпчиликни ўйлантириб келаётган, тизимда мавжуд муаммоларга ечим бўлди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Банд лик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари айрим тоифаларининг жорий йил 1 мартдан бошлаб – мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари – 30 фоизга оширилади. 1 сентябрдан бошлаб эса олий маълумотга эга бўлган тайёрлов гуруҳи (5 ёшдан 6-7 ёшгача) тарбиячиси меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдори умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари миқдорига тенглаштирилиши кўпчилик кутган янгилик бўлди.

Сир эмас, боғча ёшидаги болалар таълим-тарбияси билан шуғулланиш катта машаққат талаб этади. Улар билан индивидуал шуғулланиш, ҳар бирининг кўнглини топиш осон эмас. Бир гуруҳда 15-20 нафар бола бўлса, уларнинг ҳар бири нафақат турли муҳитдаги оилаларда яшайди, балки бир-бириникига ўхшамайдиган феъл-атворга ҳам эга. Тарбиячи эса уларнинг ҳар бирини тушуна олиши, ўз сўзини тушунтира билиши лозим. Кўпинча боғчада тарбияланаётган фарзандларимизнинг шеър- лар айтишини, хорижий тилда бийрон сўзлашини эшитганда ич-ичимиздан қувонамиз. Лекин унинг шунча нарсани ёд олгунича қайта-қайта машғулотлар олиб борилгани, бунинг ортида мураббияларнинг меҳнати ётганини эса эсга олмаймиз. Эндиликда уларнинг ушбу меҳнати муносиб рағбатлантирилиши тарбиячиларнинг ҳам ўз ишини севиб, халқнинг боласига сидқидилдан таълим-тарбия беришига замин яратади.

Бундан ташқари, қарорда  мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш  ҳамда қишлоқ жойлардаги аҳоли турмуш даражасини инобатга олиб, вилоятимиздаги Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ҳам 2023 йилнинг 1 январигача ота-оналар бадал тўлови миқдорини 50 фоизга камайтириш назарда тутилган. Ваҳоланки, бу фарзандининг боғчада тарбияланишини истаган чекка ҳудудларда яшовчи қишлоқ аёлларининг ҳам ниятига ҳамоҳанг бўлди.

Мазкур қарор мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш, юқори малакали    кадрларни, шу жумладан, ёш битирувчиларни жалб этиш, жамиятда давлат мактабгача таълим муассасалари педагогларининг нуфузини оширишга хизмат қилади.

Феруза
РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan