Бош саҳифа / Жамият / Боғбонларга қулайлик

Боғбонларга қулайлик

Маълумки, айни пишиқчилик пайти боғбону соҳибкорларга ғарқ пишган узум ва ҳар хил меваларни жойлаштириб, бозорга элтиш, бир манзилдан иккинчи манзилга ташиш, юк машиналари ҳамда вагонларга юклаш учун қутилар жуда зарур.

Ихчам ва ташишга  қулай ёғоч қутиларни топиш ва ясашга  барча фермер хўжаликларининг ҳам имкони йўқ.

Денов туманидаги “Раво Диёр” МЧЖ тадбиркорлари бу борада боғбонларга кўмаклашиш ва қулайлик яратиш ниятида пластмассадан ихчам қутилар тайёрлашга киришдилар.

— Италиянинг қишлоқ хўжалик корхоналарини ривожлантиришга кўмаклашувчи “Айфат” жамғармасининг “Ҳамкорбанк” томонидан берилган 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига Хитойдан пластмасса қутилар  ишлаб чиқарадиган линия келтириб ўрнатдик, — дейди “Равон Диёр” МЧЖ раиси Акбарали Йўлдошев. — Ҳозирча корхонамизда 4 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда, Шуҳрат Эргашев, Одил Жиянов каби ишчилар 5 килограмдан 10 килограмгача мева сиғадиган ихчам, бежирим, чиройли, ташишга қулай пластмасса қутилар тайёрлашаяпти…

Айтиш керакки, тадбиркорлар талаб ва таклифдан келиб чиқиб, пластмасса қутилар турини кўпайтириш ва ишчилар сафини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan