Бош саҳифа / Таълим / Биз – Ватаннинг эртаси

Биз – Ватаннинг эртаси

Термиз шаҳридаги 10-ўрта таълим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусга бағишланган “Биз Ватаннинг эртаси” деб номланган тадбир ташкил этилди.

Унда мактаб ўқувчилари ва ота-оналар иштирок этдилар. Мактаб фаоллар зали шарлар ва гуллар билан байрамона безатилди. Тадбирни мактаб директори Г. Ҳайдарова очиб берди. Шундан сўнг ўқувчилар 5 та муҳим ташаббусга таъриф бериб, ижодкор ўқувчилар ўз ижодидан намуналар ўқишди. Мактабнинг истеъдодли ўқувчилари ижросидаги ажойиб куй-қўшиқлар ўтирганларга завқ-шавқ бағишлади. Фарангиз, Дилбегим, Шаҳризодалар Термиз шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа мактабининг рассомчилик тўгарагида чизган манзара, натюрмортлар кўргазмасини намойиш этдилар. Шунингдек, мусиқа садолари остида ўқувчилар гимнастика, каратэ, бокс, футбол спорт турларидан машқлар кўрсатиб беришди. Ҳар бир ташаббус иштирокчиси тайёрлаб келган чиқишлар қизиқарли ва янгиликларга бой бўлди.

Насиба ТЎЛБОЕВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Билимлилар синовларда сараланмоқда

Йилдан йилга севган соҳалари бўйича таҳсил олиб, олий маълумотли бўлиш илинжида бўлган ёшларимиз сафи тобора …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE