Бош саҳифа / Жамият / Биз тинчлик тарафдоримиз

Биз тинчлик тарафдоримиз

Тинчлик-осойишталик башарият учун яратганнинг энг буюк неъмати саналади. Негаки, осуда ҳаёт, яратувчанлик ва фаровонлик, умуман, барча эзгу мақсадларнинг рўёби энг аввало, шу неъматга боғлиқ.

Шунинг учун ҳам барча халқлар тинчликни асраш учун ҳамиша курашиб келишган.

Аммо, бугунги воқелик тинчликнинг кўплаб мамлакатлар учун ҳали ҳануз орзу бўлиб қолаётганини кўрсатмоқда. Диний экстремизм ва халқаро терроризм бугун ёки кеча пайдо бўлган ижтимоий ҳодиса эмас. Миллат, дин ва фуқароликни тан олмайдиган бу иллатлар узоқ ўтмишга бориб тақалади. Шундай бўлса-да, улар ижтимоий барқарорлик ва тараққиёт учун ҳеч қачон бугунгидек таҳдид солмаган. Айниқса, ҳозирда террорчилик миқёсининг кенгайиш хавфи янада яққолроқ кўзга ташланаётгани ташвишланарлидир.

Яқинда Ангор туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида “Биз тинчлик тарафдоримиз” мавзусига бағишлаб ўтказилган тадбирда шулар хусусида мулоҳаза юритилди. Унда иштирок этган ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар бугунги кунда дунё ҳамжамиятида юз бераётган воқелик ҳамда янгиликлар ҳақидаги саволларига батафсил жавоб олишди.

Тадбир ниҳоясида хизмат бурчини ўташ жараёнида фаоллик кўрсатаётган ҳарбий хизматчиларга миннатдорчилик билдирилди.

Умид ФАЙЗИРАҲМОНОВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan