Бош саҳифа / Жамият / “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!”

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-4926-сонли қарори ҳамда Мудофаа вазирининг, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруқлари ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг иш режасига мувофиқ “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик” шиори остида Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасалардан ташкил этилган ишчи гуруҳ ва давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари томонидан турли хил маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” мавзусида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят бўлими, “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди вилоят филияли, Жарқўрғон туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда “Бувижонлар” мактаби онахонлар иштирок этдилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида малакали мутахасис шифокорлар томонидан тиббий маслаҳатлар ва пандемия шароитида республикамизда эълон қилинган карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, унга қарши курашиш, шахсий ва жамоавий гигиена қоидаларига риоя этиш юзасидан тавфсиялар берилиб, услубий қўлланмалар тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳарбий шаҳарчада ўтказилаётган тадбирларда ва ҳашарларда фаол иштирок этиб келаётган оилалар Жарқўрғон туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.

Тадбир якунида  “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят филияли малакали врачлари томонидан оила аъзолар учун тиббий кўрик ташкил этилди ва дори-дармонлар тарқатилди.

Бундай тадбирлар Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги бошқа ҳарбий қисмларда ўтказилиши режалаштирилган.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони    

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan