Бош саҳифа / Маданият / БИЗ СЕНИНГ ФАРЗАНДИНГМИЗ—ЎЗБЕКИСТОН!

БИЗ СЕНИНГ ФАРЗАНДИНГМИЗ—ЎЗБЕКИСТОН!

Мамлакат халқларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги, миллатлараро тотувликнинг бетакрор жиҳатларини кўрсатиб беради. Юртимизда ҳам турли миллат вакиллари ягона мақсад сари яънитинчлик, осойишталик, мамлакат равнақи йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ҳар йили Байналминал марказларининг ташкил этилган санасига бағишланган тантаналар бу миллат вакилларини янада жипислаштиришга хизмат қилиб келмоқда.

Жорий йилнинг 27 январь куни вилоятимизда бўлиб ўтган ушбу марказнинг 25 йиллиги кенг миқёсда тантанали тарзда ташкил этилди. Шу куни эрта тонгдан Термиз шаҳридаги хотир майдони маданият марказлари вакиллари билан гавжум бўлиб, улар “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гучамбарлар қўйишди. Шундан сўнг, Термиз давлат университетида “Ўзбекистон Мустақиллиги-миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда сўз олганлар мамлактимизда истқомат қилаётган турли миллат вакиллари ва уларнинг фарзандларига яратиб берилаётган шарт- шароитлар хусусида тўхталиб ўтдилар. Тадбир давомида “Турон” тантаналар саройида ташкил этилган файзли дастурхон атрофига йиғилган тадбир иштирокчиларининг суҳбатлари янада завқли кечди. Куннинг иккинчи ярмида байналмилал маркази вакиллари ва меҳмонлар Термиз Археология музейида бўлишиб, мамлакатимиз тарихи, жумладан Термизнинг қадим ўтмишига доир экспонатлар билан танишдилар.

Шаҳримиз марказидаги муҳташам “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтган “Биз сенинг фарзандингмиз, Ўзбекистон” номли кўргазма ва тантанали байрам дастурлари барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Э. Турдимов барча миллат вакилларини Байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллиги билан табриклаб, эркин, ҳур диёримизда инсонпарварлик тамойилларига асосланган маънавий меросларимиз, айнан қардошлик ришталарини янада мустаҳкалаши ва барча миллат вакилларига ва уларнинг фарзандларига тенг шарт-шароитлар яратиб берилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Ва миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда Она ватанимиз равнақи йўлида муносиб меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ маданият маркази вакилларига вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг татанали тадбир турли миллат вакилларининг бадиий жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди.
—Тўғрисини айтсам, шундай осойишта, одамлари меҳрибон, фарзандлари юзидан севинч нури ёҚилиб турган Ватанда, она Ватанимда яшаётганимдан жуда бахтлиман. Аввало, Президентимизга, бугунги тадбирни бекаму кўст ташкил этишда бош-қош бўлган вилоятимиз ҳокимига минг бор раҳмат дейман,-дейди Тожик миллий маданият маркази вакили, шоир Искандар Мирзо.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эски Термизнинг ер ости йўли бўлганми?

Буюк Ипак йўли чорраҳасида ғарбга—Бағдодга, жанубга-Ҳиндистонга, шимолда-Самарқандга, Шошга, Сайрамга, Россияга, шарқда-Хитойга олиб борувчи йўл устида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE