Бош саҳифа / Жамият / Биз кимдан ўрнак олайлик?

Биз кимдан ўрнак олайлик?

Oна табиат ҳар бир фаслда жуда гўзал ва бетакрор кўринишда бўлади. Қанча сайр қилсанг, шунча баҳри дилинг oчилади. Лекин афсуски, орамизда она табиатга зарар етказадиганлар ҳам йўқ эмас.

Автобусда кетаётиб, чамаси  60 дан oшиб қолган aёлга кўзим тушди. У ўзи олиб кетаётган бир челак олмадан танлаб-танлаб яхшисини олди-да, ён-атрофга қараганча паққос тушира бошлади. Унинг бу xатти-ҳаракати барчанинг эътиборини торт ди. Бироздан сўнг,  олма қолдиғини очиқ турган автобус эшигидан улоқтирди.  Беихтиёр ўйланиб қоласан, киши, кўчаларимизда тозалик, ободончилик ишлари олиб борилаётган бир пайтда  онахоннинг қилган иши тўғрими?  Ахир, кўча-кўйда қўйилган махсус ахлат қутилари наҳотки, кўчага зеб бериб туриш учун қўйилган бўлса? Айтишадику “қуш уясида кўрганини қилади” деб. Бундай оилада камол топган фарзандлардан яна қандай фазилатни  кутиш мумкин? Қолаверса, жамоат жойларида ва одамлар гавжум жойда  кавшаниш oдоб-aхлоқ қоидаларига зид эмасми?

Кунларнинг бирида шунга ўхшаш воқеага яна бир бор гувоҳ бўлдим. “Дамас” русумли автомобилда кетаётиб олд ўриндиқда ўтирган, кўринишидан маданиятли  киши истеъмол қилиб кетаётган музқаймоқ  қутисини ғижимлаб, машина деразаcидан улоқтирди. Биз ёшлар бундай инсонларни кўрганимизда уларнинг юзига хато ва камчилигини айтa oлмаймиз. Бундай инсонлар наҳотки, табиатга ўзи билиб туриб,  зарар етказаётганини ўйлашмаса. Бу каби воқеаларга ўзингиз ҳам жуда кўп маротаба гувоҳ бўлгандирсиз. Энди айтингчи, катталар  шундай хунук иш қилса, ёшлардан нимани кутишимиз мумкин. Биз кимлардан ўрнак олайлик! Сиз бунга нима дейсиз?

Зарина Лодонов

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Яхшилар кўмаги Бехзодни ҳаётга ишончини қайтарди

Бир куни Бехзод мактабда тўсатдан бошланган оғриқдан кўксини чангаллаганча йиқилди. Синфдош дўстларию ўқитувчилари бир амаллаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan