Бош саҳифа / Жамият / “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз”

“Биз – гиёҳвандликка қаршимиз”

Бирлашган  миллатлар  таш­­килотининг маълумотига кўра, бугунги кунда дунёда 500 милли­ондан ортиқ киши гиёҳванд­лик дардига йўлиққан­. Уларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.  Бунинг оқибатида ҳар йи­ли  200 мингдан ортиқ ки­ши ҳаётдан кўз юмади.

Жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи ҳам айнан гиёҳвандлик оқибатида юзага келади. Албатта, мазкур иллатга қарши самарали ку­рашишда ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқотнинг ўзига хос ўр­ни бор.

Айни жиҳатлар ҳақида Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида вилоят ИИБ тергов бўлими, вилоят наркология диспанцери ходимлари, ўқитувчилар ва ўқувчилар  иштирокида бўлиб ўтган тадбирда таъкидлаб ўтилди. Йиғилишда гиёҳвандлик ва турли наркотик моддалар ва уларнинг салбий  оқибатлари, ёшлар ўртасида содир этилаётган  гиёҳвандлик билан боғлиқ турли жиноятлар ва уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида кўргазмали  воситалар  ёрдамида тушунтиришлар берилди.

***

Термиз   шаҳрида   Ўзбекистон  Ёшлар  иттифоқи   ҳамда  фуқароларни  ўзини-ўзи бошқариш  органлари  фаолиятини  мувофиқлаштириш  шаҳар  Кенгашлари, вилоят ИИБ Термиз шаҳар бўлими ҳамкорлигида  “Биз ёшлар — гиёҳвандликка қаршимиз” шиори  остида марафон  бўлиб  ўтди. “Гиёҳвандликка  қарши  кураш” ойлиги   муносабати билан ташкил этилган спорт тадбирида шаҳардаги мавжуд 30 та маҳалла фуқаролар йиғинидан жами юз нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар ва таълим муассасалари  ҳаваскор  ўқувчи   ёшлари иштирок  этишди.Якунда ғолиблар  диплом,  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan