Бош саҳифа / Адабиёт / “Биттагина китоб олинг”!

“Биттагина китоб олинг”!

Жамиятимизда китобхонлар сафининг кенгайиши, энг аввало шахснинг маънавий ахлоқий жиҳатдан камол топиши билан боғлиқдир. Бу эса ўз-ўзидан халқимизнинг интеллектуал салоҳияти ўсишига, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққий этишига асос бўлади. Ватанга муҳаббат ғояларини илгари суриш, болаларни камол топишга ундаш, бунинг учун уларга билим манбаи бўлган китобни ҳадя қилиш, уни севиб, ўқиш зарурлигини уқтириш ғояси вилоят ҳокимлиги томонидан  “Биттагина китоб олинг” теле ролиги орқали илгари сурилганига кўп бўлгани йўқ.

Дарҳақиқат, китоб инсонларни меҳнатга муҳаббат билан қарашга, ростгўй ва интизомли бўлишга ундайди, уларда ватанпарварлик, дўстлик туйғуларини уйғотишга хизмат қилади. Шу маънода воҳамизнинг таниқли шоири Сирожиддин Саййид   шеъри ролик кўринишида Сурхон аҳли ва болалари, ёшлари учун завқ бағишлади, уларни ўқиш-ўрганиш ва камол топиш учун курашга руҳлантирди.

Хизмат юзасидан Музработ туманининг 2-умумий ўрта таълим мактабига борганимда бошланғич синф ўқувчилари бу роликка жавобан китоб ҳақида шеърлар ёд олишгани, ўзларича китоб ўқишга даъват сифатида ролик тайёрлашганининг гувоҳи бўлдим. Бу жараён бирда мени суюнтирса, бирда кўнглимга хижиллик солди. Негаки раҳбариятнинг чақириғига  жажжи болажонларимиз лаббай деб жавоб берибдилару биз катталардан эса муносабат бўлмабди. Айтмоқчи бўлганим, китоб мутолааси билан боғлиқ бу ташаббус анъана сифатида давом эттирилиши керак.

Нега бу ташаббус халқ таълими мутасаддилари томонидан ўзлаштириши сустроқ ўқувчиларни пинҳона танқид қилувчи, уларда билимга рағбат уйғотиш мақсадида  иқтидорли, фаол тенгдошларини ўрнак қилиб кўрсатувчи билимли болаларни эътироф этувчи роликлар билан давом этмайди? Ёки касб-ҳунар таълимига интилиш ва қизиқиш уйғотиш мақсадида яхши мутахассис албатта, келгусида иш берувчиларнинг назарида бўлишини англатувчи, маҳалла фаоллари томонидан эса  энг намунали китобхон оилаларни улуғловчи,  оилалардаги қадриятлар,  меҳр-оқибат каби тушунчаларни тарғиб этувчи роликлар тайёрланиб “Биттагина китоб олинг” ролигининг мантиқий давоми сифатида берилмайди? Бу ишларни қилиш учун йўлимизда тўсиқ борми?

Бунинг учун маънавият ва маърифат ишлари бўйича мутасаддилар, турли-туман тадбирларни ишлаб чиқишлари ва вилоят кенгаши тасдиғига киритиб олишлари ҳамда амалга оширилишини назорат қилишлари керак. Ахир, бу каби тадбирлар нафақат оммани китобхонликка ошно этишга, балки оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга ҳам хизмат қиладику!

— “Биттагина китоб олинг” деган роликни оиламиз даврасида ҳар сафар қизиқиш ва иштиёқ билан томоша қиламиз. Эртасига китоб дўконларига кириб, тижорат дардида чоп этилган китобларнинг кўплиги туфайли, қандай китоб олиш кераклиги тўғрисида қийналиб қоламиз. Агар лозим бўлса, “Сурхон тонги” газетаси орқали энг фойдали китобларнинг рўйхати чоп этилса,  нур устига нур бўларди, — дейди бойсунлик ҳунарманд Ҳилола Холмаҳматова.

Бундай таклиф билан чиққан ўнлаб ҳамюртларимизнинг хоҳишларидан келиб чиқиб ҳар қандай одам ўқиши мақсадга мувофиқ бўлган қуйидаги китобларнинг рўйхатини тавсия этамиз.

  • Ўткан кунларМеҳробдан чаён (Абдулла Қодирий).
  • Хамса  (Навоий)
  • Бобурнома (Заҳириддин Муҳаммад Бобур).
  • Юлдузли тунлар, Аждодлар довони (Пиримқул Қодиров).
  • Шум бола   (Ғафур Ғулом).
  • Жаннатга йўл  (Абдулла Орипов).
  • Анбиёлар қиссаси  (Рабғузий).
  • Шоҳнома   (Фирдавсий).
  • Нур ва соялар (Р. Тагор).
  • Саёҳатнома  (Ибн Батута).
  • Менинг Доғистоним (Расул Ҳамзатов).
  • ИқрорномаУруш ва тинчлик (Лев Толстой).
  • Уста ва Маргарита  (Михаил Булгаков).
  • Америка фожиаси  (Теодор Драйзер).
  • Жиноят ва жазо   (Достоевский).
  • Мўъжизалар содир бўлмайди (Ли Мён Бак).
  • Ошкора қотиллик қиссаси  (Габриэл Маркес).
  • Шерлок Холмс саргузаштлари (Артур Конон Дойл).
  • Фаренгейт бўйича 451 градус (Рей Бредбери).
  • Кулаётган одам (Виктор Гюго).
  • Фауст  (Гёте).
  • Муваффақият калити (Дейл Карнеги).
  • Калила ва ДимнаСаодат асри қиссалари (Лутфий Ғозончи).
  • Мантиқут тайр  (Фариддиддин Аттор).
  • Девони ҳикмат  (Аҳмад Яссавий).
  • Қобуснома  (Кайковус).
  • Болалик  (Ойбек).
  • Фозил кишилар шаҳри  (Форобий).
  • Кафансиз кўмилганлар   (Шукрулло).
  • Асрга татигулик кун, Қиёмат
  • ЖамилаОқ кема  (Чингиз Айтматов).
  • Қайнона,  Ўгай она  (Лутфий Қозончи).
  • Бу дунёда ўлиб бўлмайдиОт кишнаган оқшомОтамдан қолган далаларОйдинда юрган одамлар  (Тоғай Мурод).
  • Мен ким соҳибқирон Амир Темур (Марсел Брион).
  • Темур тузуклари (Соҳибқирон Амир Темур).
  • Икки эшик ораси, Дунёнинг ишлариДафтар ҳошиясидаги битиклар   ткир Ҳошимов).
  • Жудолик диёри  (Мурод Мансур).
  • Риёзиёт уннафсИҳё улумуддинМукошафатул қулуб (Имом Ғаззоллий).
  • Қутадғу билиг (Юсуф Хос ҳожиб).
  • Инсон ҳусни  (Мирзакалон Исмоилий).
  • Аждодларимиз фожиаси (Миркарим Осим).
  • Тил номуси  (Аҳмад Аъзам).
  • Гулистон  ва Бўстон (Саъдий).
  • Жалолиддин Румий (Радий Фиш).
  • Қатлнома  (Набижон Боқий).
  • Махтумқули  шеърлариЖимжитликУфқ  (Саид Аҳмад).
  • Ёлғизликнинг юз йили  (Габриэл Маркес).
  • Алкимёгар  (Пауло Коэльо).
  • Тазкират улавлиё  (Фариддин Аттор).
  • Қўшчинор чироқлари  (Абдулла Қаҳҳор).
  • Ўкинма  (Доктор Оиз Қарний).
  • XXI асрда Ислом ва постмодерн, Дунёда қиблани топиш (Тимоти Ж Уинтер).
  • Сабот уложизийн  (Сўфи Оллоҳёр).
  • Уламолар наздида вақтнинг қадри (Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда).
  • Судхўрнинг ўлими  (Садриддин Айний).
  • Бу тоғлар улуғ тоғлар (Эврил Турон).
  • Маснавий маънавийИчиндаги ичиндадир(Жалолиддин Румий).
  • Шамоили Муҳаммадия  (Термизий).
  • Бахтиёр оилаИжтимоий одоблар (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
  • Туркистон қайғусиТарихи Муҳаммадий (Алихонтўра Соғуний).
  • Қазо бўлган намоз (Хуршид Дўстмуҳамммад).

 Райҳон РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan