Бош саҳифа / Таълим / Битта эди, тўртта бўлди

Битта эди, тўртта бўлди

“Солиобод“Термиз туманидаги катта ва аҳоли зич яшайдиган маҳаллалардан биридир. Ҳудудда янги уй-жойлар қурилиши ҳисобига аҳоли сони янада кўпайди.

Қишлоқ аҳлининг асосий қисми, жумладан аёллар ҳам турфа ташкилотларда меҳнат қилишади. Ота-оналар фарзандларини мактабгача таълим муассасасига берай деса қишлоқ марказида ягона бўлган боғчада ўрин бўшаши учун ойлаб навбат кутишарди.

Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш тўғрисидаги қароридан сўнг “Солиобод“ маҳалласида ҳам давлат шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасалари очишга талабгорлар кўпайди. Шу йилнинг бошидан узоқ вақт педагог бўлиб ишлаган Муҳаббат Бўронова ўзи яшаб турган ҳовлисида 25 ўринли боғча очганди. Қовун қовундан ранг олади, деганларидек Муҳаббат опага ҳавас қилган, қишлоқдаги 6-умумтаълим мактабида ўқитувчилик қиладиган Розия Бўронова ва Умидахон Қурбонқуловалар ҳам ўзлари яшаб турган уйларидан ҳар бири 25 ўринли оилавий боғча очдилар. Эндиликда қишлоқдаги 4 та боғчада меҳнаткашларнинг 200 нафарга яқин жажжи ўғил-қизи тарбияланаяпти.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE