Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Битирувчиларга кредит

Битирувчиларга кредит

“Саноат” касб-ҳунар коллежи Жарқўрғон туманидаги намунали илм даргоҳларидан бири. Бу ерда ҳар ўқув йили меҳнаткашларнинг 1600-1700 нафар ўғил-қизи ўрта таълим фанларини ўқишни давом эттириш билан бирга, ўзлари танлаган касб-ҳунар сирларини ҳам ўрганишаяпти. 2015-2016 ўқув йилида коллежни битирганларнинг 21 нафари “Сурхон текс” қўшма корхонасида, 38 нафари “Жарқўрғоннефть” АЖ да ишга жойлашиб, ўз мутахассисликлари бўйича меҳнат қилишаётир. Гавҳар Жўраева, Шоҳруҳ Хўжамбердиев, Умид Чориев каби ўнлаб ёшлар банк томонидан ажратилган сармоя ҳисобига тадбиркорлик билан шуғулланишаяпти.
—2016-2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежимизни 17 мутахассислик бўйича 819 нафар ўғил-қиз битиради,—дейди директор Панжи Тошмаматов.—Ҳозирдан уларнинг келгусида қандай иш билан банд бўлиши аниқ. Туманимиздаги корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликлари билан тўрт томонлама шартнома тузилган.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 11 нафар битирувчига “Микрокредитбанк” Жарқўрғон тумани филиали томонидан аллақачон 177 миллион сўм кредит берилди. Масалан, Баҳром Эгамбердиевга балиқчиликни ривожлантириш лойиҳаси учун 130 миллион сўм кредит ажратилди. Юлдуз Аҳмедова, Муҳиддин Норбеков, Бекзод Мамарасулов, Беҳруз Бобоназаров, Бекзод Абдураҳмонов, Илҳом ва Ҳусан Тожиев, Гулзира Шарипова, Баҳром Ярашевларга чорвачиликни ривожлантиришга 7 миллион сўмдан, А. Эшонқуловага қуён боқиш учун 3 миллион сўм банк сармояси берилди.

Азиза Халдарова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan