Бош саҳифа / Жамият / Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган учрашувда батафсил жавоб олишди.

Шунингдек, университетнинг битирувчилари Бюро ходимларининг суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, энергия ресурслари, ичимлик сув тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, энергия ресурслари, ичимлик суви ҳамда маиший чиқиндилар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш каби вазифалари ҳақида ҳам тушунчага эга бўлишди.

Бундан ташқари, учрашувда давлат ижрочилари ва инспекторларнинг вазифалари, давлат инспектори лавозимига ишга қабул қилиш, махсус тоифалар, иш ҳақи, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ойлик устама ҳақлари, даражали унвонлар, ижтимоий муҳофаза ва касб одоби каби бир қатор масалалар юзасидан ҳам маълумот берилди. Таъкидланганидек, ушбу даргоҳда таълим олаётган ёшлар келгусида турли жабҳаларда, хусусан, Бюро тизимида фаолият олиб боришлари ҳам мумкин.

М.СУЮНОВ,
МИБ вилоят бошқармаси
кадрлар бўлими бошлиғи,
Қ.ТУРСУНОВ,
катта инспектор

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сариосиёдаги олис тоғли ҳудуд — “Чош”ликлар ҳаётидан ҳикоя

Сариосиё туманининг олис тоғли ҳудудида жойлашган “Чош” маҳалласида 399 та хўжаликда 1610 нафар фуқаро истиқомат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan