Бош саҳифа / Таълим / Битирувчи тақдирига янгича ёндашув – унда кўзбўямачиликка ўрин йўқ

Битирувчи тақдирига янгича ёндашув – унда кўзбўямачиликка ўрин йўқ

Янгича фикрлаш, чуқур таҳлил ва аниқ далиллар асосида тўғри ва холисона иш юритишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Худди шундай ёндашув, меҳнат бозорига эндигина кириб келаётган ёшларни иш билан таъминлаш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда ҳам талаб этилади.

Сир эмаски, юртимиз аҳолиси орасида ёшларнинг салмоғи бис ёр. Айтайлик, вилоятимизнинг ўзида бу йил 38 931 нафар ўғил-қиз касб-ҳунар таълими йўналишини тамомлади. Эндиги муҳим масала эса уларни муносиб иш билан таъминлашдир.

Президентимизнинг 2017 йил 24 майда қабул қилинган “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сифатида қайта тузилди. Унинг асосий вазифаси эса ўзгаришсиз — яъни аҳолини, хусусан, ишсиз ёшлар бандлигига кўмаклашишдан иборат бўлиб қолмоқда. Фақат бунда янгича ёндашув механизми асосида иш олиб борилади.

— Айни пайтда ҳар бир битирувчига иқтисодий комплекс таркибига кирувчи идора ва ташкилотлардан мутахассислар бириктирилди, — дейди вилоят бандлик бош бошқармаси маҳаллий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Шерзод Ядгаров. — Ҳозирда 112 нафар масъул ўз вазифасини бажаришга киришган. Улар ўқувчи-ёшлар билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, қизиқиши ва келгусидаги режалари ҳақида билиб олишлари талаб этилади. Масалан, кимдир тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи. Аммо бизнес режа тузиш, маблағ топишга қийналяпти. Бу вазиятда битирувчи бириктирилган мутахассис уни банк ходими ёки солиқчи билан учраштириши ва унга шу йўналишда тушунча бериши лозим бўлади. Мақсад ёшларни доимий иш билан банд қилишдир.

Ўки битирувчи қайсидир корхонада ишламоқчи, лекин ташкилот у билан меҳнат шартномасини тузишдан бош тортаяпти. Бу вазиятда ҳам мутахассис аралашади ва маҳаллий ҳокимият ёрдамида бу ишни имкон қадар ижобий ҳал қилишга киришади. Ўз навбатида ушбу имконият битирувчи учун яхши янгилик, фақат мутахассисларнинг барчаси ҳам зиммасидаги масъулиятга сидқидилдан ёндашса бўлгани.

Ўтган йилларда, айниқса, коллеж битирувчиларини иш билан таъминланганлик ҳақидаги ҳисоботларга қўшиб ёзиш, тўрт томонлама тузиладиган шартномаларда кўзбўямачиликка йўл қўйилган. Бу ҳақида газетамиз саҳифаларида мисоллар билан чиқиш қилинганди. Хўш, энди-чи, битирувчиларнинг тақдирига бундай ёндошув яна давом этаверадими, деган ҳақли савол туғилади. Шу йилнинг май ойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий “college.mehnat.uz“ маълумотлар базасининг ишга тушиши сохта маълумотларга чек қўйиб, бу борадаги ишларнинг яхлит бир тизимда амалга оширилишига ёрдам беради. Базанинг афзаллиги битирувчилар сони, рўйхати ҳамда қайси ташкилот ва мутахассисга бириктирилгани ҳақида батафсил маълумот беради. Айниқса, веб-сайтда ёшларнинг иш билан таъминланганлиги ҳақидаги маълумотларнинг ёлғон ёки ростлигини текшириш учун махсус дастур юкланган. Яъни буни АТ “Халқ банки”дан битирувчининг идентификацион рақами орқали солиқ ушланмаси олинаётгани ёки олинмаётганидан билиб олиш мумкин. Эътиборлиси, ушбу маълумотларнинг барчаси ҳар ойнинг 27 санасида янгиланади.

 Сollege.mehnat.uz базасидан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятимизда базага киритилган 37 110 нафар йигит-қиздан 2 777 нафарининг муқим бандлиги таъминланган. Улар орасидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 2 313 нафар битирувчига тижорат банклари томонидан 11 миллиард 416 миллион сўм миқдорида кредит ажратилган. Албатта, бу кўрсаткични қониқарли даражада деб бўлмайди. Бои си ишлаётган ўқувчи ёшлар битирувчиларнинг атиги 7 фоизини ташкил қилади. Амалиётга татбиқ этилган янги тизимдаги фаолиятда ҳақиқий маълумотларни кўриб, тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бу борада назоратни янада кучайтиришимиз лозимлигини англаб, билиб турамиз ва шунга яраша ҳаракат қиламиз.

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қалбни ёритувчи маёқ

Онам қишлоқдаги мўъжаз кутубхонада ишлардилар. Бутун ҳаётим давомида китобни севишни, уларга меҳр қуйишни онамдан ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE