Бош саҳифа / Жамият / Бирни кўриб фикр қил,…

Бирни кўриб фикр қил,…

Абдулла Қаҳҳорнинг “Томошабоғ” деб номланган кичик ҳикоясида келтирилган бир далилни ўқиб, ўша даврлардаги ватандошларимизнинг нечоғлик зулм кўрганларини янада ёрқинроқ англадим.

Ҳикояда мустабид  даврнинг зулмларини келтирган адиб қўрқмаган дейсизми? Йўқ,  юракда оз бўлсада ҳадик бўлган, лекин, ундаги жасорат, истиқлолга бўлган интилиш уни тинч қўймаган.

Тарихимиздан бизларга ибрат бўлиб келаётган ўша мудҳиш кунлар ортда қолди. Бугун аждодларимизнинг асрий орзу умидлари рўёбга ошганига шукроналар айтамиз. Аммо, ҳозирда дунёнинг турли мамлакатларида минглаб ёшлар қўлларида қурол билан сохта йўлбошчиларининг “нағ- ма”ларига учмоқда. Миллионлаб одамлар уйсиз, сувсиз ёки ишсиз ҳолда умрини ўтказмоқда.

Кексаларимиз бежизга “Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил” дейишмаган. Афсуски бундай хунрезликлар ва қотилликларни ёқлаётган ношукур инсонлар бизнинг орамизда ҳам топилиб қолмоқда. Бу хунук ҳолат барчамизни янада сергакликка ва огоҳликка чорлайди.

Бугун гўзал ва бетакрор юртимизнинг ҳар бир фуқароси ўз тақдиридан мамнун. Ўзбекистондаги олиб борилаётган оқилона ва адолатли сиёсат, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларидан кексаларимизнинг қалбида шукроналик.

Юқорида таъкидлаганимиздек, аждодларимизнинг амалга ошган асрий орзу умидлари ишончли қўлларда эканлигини ҳар биримиз чуқур англашимиз ва мустақиллик неъматларини асраб-авайлашимиз чин ватанпарварлик бурчимиздир.

Ёрқинжон Юсупов,
Термиз гарнизони
офицерлар уйи бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan