Бош саҳифа / Жамият / Бирлашган ўзар

Бирлашган ўзар

Коррупция қонун устуворлигини таъминлашга, демократия, инсон ҳуқуқлари, ҳокимиятга ишонч, давлат бошқаруви, тенглик ва ижтимоий адолат принципларига, иқтисодиётда соғлом рақобатга жиддий хавф солмоқда. Шу билан бирга у фуқаролик жамияти институтларининг ривожига ҳам тўсқинлик қилмоқда.

Бу иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимизни бирлаштирган ҳолдагина самарали натижаларга эришиш мумкин. Мамлакатимизда бу борада қилинаётган ишлар, хусусан, қонунчиликда қабул қилинаётган қатор фармойиш ва қарорлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Уларнинг ижросини амалда қўллаш борасида бизнинг “Айритом” чегара божхона пости ходимлари ҳам Термиз шаҳридаги бир нечта маҳаллаларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиб келмоқда.

Жорий йил 27 майда Президентимиз “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади. Тарғибот тадбирларида мазкур фармойишнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурининг тасдиқланиб, ҳар бир соҳа бўйича ишлаб чиқилган механизмлари хусусида батафсил тушунча берилмоқда. Қолаверса, ушбу давлат дастури доирасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси татбиқ этилган бўлиб, бу борадаги қилинадиган ишларнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида ҳам маълумот берилаяпти.

Халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат давлат, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шаклланишига ҳам боғлиқ. Ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда ўзимизнинг бефарқлигимиз, лоқайдлигимиз сабаб бўлиб келмоқда. Мана шу каби лоқайдлик ва бефарқликка қарши курашсак, оммага телевидение, радио ва босма ОАВ лар орқали мунтазам тарғиб этсак, айниқса, ижтимоий тармоқлар ва веб сайтлар орқали коррупциянинг ҳар қандай кўринишини бартараф этишда маълум бир натижаларга эришишимиз мумкин. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллатнинг, жумладан, коррупциянинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

Ф.НОРМУРОДОВ,
“Айритом“ чегара божхона
пости катта инспектори,
божхона хизмати капитани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE