Бош саҳифа / Спорт / Биринчи Президент хотира турнири

Биринчи Президент хотира турнири

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти таваллуд куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбир сўнггида И.Каримов хотирасига бағишлаб спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилди. Беллашувларда талабалардан ташқари, Термиз филиали ва филиал қошидаги академик лицей ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимлар жамоа бўлиб иштирок этишди. Бешта жамоа ўртасида ўтказилган футбол мусобақасининг финалида филиал ўқитувчиларидан таркиб топган жамоа билан академик лицейи командаси майдонга тушди. Учрашув 5:3 ҳисобида филиал жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Эркаклар ўртасидаги волейбол беллашувида академик лицей жамоси филиал жамоасидан 24:18 ҳисобида устун келган бўлса, аёллар ўртасидаги волейбол баҳсида ҳам академик лицей жамоаси филиал волейболчиларини 24:21 ҳисобида мағлуб этишди.

Стол тенниси баҳслари ҳам йиғилганларга завқ улашди. Айниқса, Илҳом Холов, Олим Абдураҳмонов, Аҳмад Қурбонов ва бошқалар ўзларининг чаққонлиги, абжир ва моҳирликлари билан ажралиб туришди. Шахмат, шашка мусобақалари жараёнида талаба ёшлар ва устозлар орасида моҳир шахматчилар ва тезкор шашка усталари борлиги ойдинлашди. Юсуф Валиқулов, Баҳодир Омонов, Шоҳиста Раҳматова, Ўктам Абдуназаров каби устозлар рақибларини енгиб, ғолиб бўлдилар.

Мусобақаларни уюштиришда университет кафедра мудири Шамсиддин Алимов, филиал қошидаги академик лицей директори Бекзод Холозов жонбозлик кўрсатишди. Ғолиб ва совриндорларга совғалар улашилди.

Бекмурод АБДУВОҲИДОВ,
ТДТУ Термиз филиали
касаба уюшма
қўмитаси раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Сурхон” суперлигада ўйнайди

Ўтган йили Ўзбекистон чемпионатининг пролигаси баҳсларида тўп сурган Термизнинг “Сурхон” жамоаси ёмон натижа кўрсатгани йўқ. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan