Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида 1 курсга қабул қилинган талабалар учун таништирув ва Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган “Биринчи курслар мактаби” ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи катта илмий ходимлари Жалолиддин Мирфайзиев ва Камола Қаршиева биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг давлат арбоби, жаҳонга танилган сиёсатчи, миллат етакчиси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида гапириб, видеолавҳалар намойиш этилди.
Талабалар буюк устозга муносиб бўлиш мақсадида дафтарларининг илк варағига “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, деб ёзишди. Токи, дафтар ҳар очилганда бу гаплар талабани кучли билим олишга ундасин.
С. АЛЛАЕВА