Бош саҳифа / Адабиёт / Биринчи имтиҳон

Биринчи имтиҳон

Дунё бўйича кунига бир неча минг китоб чоп этилар экан. Лекин бу инсониятнинг маънавиятга, маърифат, адабиётга бўлган эҳтиёжи, талаби қондирилди, деган гап эмас. Ҳар ким ўз савияси, имкониятидан келиб чиқиб китоб танлайди ва ўқийди.

Таъбир жоиз бўлса, азим чинорнинг нозик новдалари, майда шохчалари бўлмаса, унинг салобати ва шукуҳидан асар ҳам қолмайди. Яқинда ҳаваскор ижодкор Комила Абдуллаеванинг “Кўнгил дафтари” деб номланган илк шеърий тўплами “Тафаккур” нашри-ётида чоп этилди. 1991 йилда туғилган Комила мактаб ўқувчиси бўлган пайтларида, Термиз шаҳридаги 1-академик лицейида ўқиши давомида ҳам таҳририятимизга тез-тез машқларини кўтариб келарди. Уларнинг айримлари маҳаллий матбуотда чоп этилгани эсимда.

Уй-рўзғор, ҳаёт ташвишларидан вақт топиб, бир қўлида боласи, бир қўлида қалами билан кўнгил — руҳият битикларини муҳрлаётган аёлни кўз олдингизга келтиринг. Эркак ва аёл ана шу ёшда ҳаётнинг, ота-онанинг қадр-қимматини яхши билишади. Ижодкорнинг “Улкан кўлман”, “Онамга мактуб”, “Ҳаё”, “Иқрор”, “Қайтиш”, “Тилсим” каби шеърлари равонлиги ва самимияти билан ўқувчи эътиборини тортади. Унинг оналарга, фарзанднинг ўтинчи сифатида:

 Муштоқдир ҳар лаҳза
 сенинг юзингга,
Озор берган бўлса,
 гуноҳидан ўт, 

каби мисралари гарчи янгилик бўлмасада, содда ва самимийлиги билан ажралиб туради.

Китобга шоир И. Шомиров сўзбоши ёзган. Ижодкорнинг биринчи имтиҳондан қандай ўтганлигини холис ўқувчилар ҳал қилади.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ҚЎНҒИРОҚ БОНГ УРДИ

Қўнғироқ бонг урди. Соч-соқоли чанг, Жиловни қўйвормай мудрайди сарбон. Ҳар ён пучмоқларда бораётир жанг, Жанглар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan