Биринчи амалиёт

0
56

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши талабалари Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида бир ҳафталик танишув амалиётини ўтадилар.

Амалиёт соҳага оид кўникмаларнинг шаклланиши учун муҳим пойдевор бўлди. Биринчи бор амалиётга борган талабаларнинг  ҳаяжон билан дарс ўтиши табиий, албатта. Бошланғич синф ўқувчиларининг хонасига кирар эканмиз, улар билан яқиндан мулоқот қилиш ва бири-биридан қизиқ саволларига жавоб бериш завқли эканини ҳис қилдик.

Устознинг саволи ва мурожаатига тезкор жавоб беришга ҳозир болаларнинг вужудидаги шиддат бизни лол қолдирди. Амалиёт давомида ўқувчи билан ишлашга ўқитувчининг ҳар томонлама тайёр бўлиши, бунинг учун мунтазам ўқиш ва изланиш лозимлигини барча талабалар теран ҳис этишди. Устозлик шараф, унга муносиб бўлиш учун ўқишдан ташқари, ўзида ижодий ёндашувни шакллантириш лозим, деган фикрга келдик.

Дилбар ОЧИЛДИЕВА,
Низомий номидаги ТДПУ
Термиз филиали талабаси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг