Бош саҳифа / Жамият / Бирдамликда ҳикмат кўп

Бирдамликда ҳикмат кўп

Халқ билан энг яқин одам… Эл ташвиши, муаммолари билан қизиқадиган, ўрни келганда ҳал этишда кўмаклашадиган одам ким? Албатта, халқнинг ишонч билдириб сайлаган кишиси депутатлардир. Аммо, бу ишончни оқлаш ва халқнинг чиндан ҳам яқин кишисига айланиш осон эмас. Бунинг учун депутатдан жонкуярлик, фаоллик, ташаббускорлик, билим ва тажриба талаб этилади.

Афсуски, бугун депутатман дея, кўксига уриб юрган халқ вакилларининг ҳаммасини ҳам бундай сифатларга эга, деб айтолмаймиз. Чунки халқ орасида ўзи овоз бериб сайлаган депутатни сайловгача бўлган учрашувлардан кейин бирон марта ҳам кўрмаган, ҳатто танимайдиганлари ҳам бор.

Бироқ, фаолияти давомида сайловчилари билан учрашиб, уларнинг дарди билан қизиқаётган депутатларимиз бўлсада, баъзан, одамлар орасида “Депутатлар муаммоларни ҳал этиб бера олмаяпти, қуруқ мажлисбозликдан нарига ўтмайди” деган эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Аммо муаммо фақат битта депутатнинг ҳаракати билангина ҳал бўлиб қолмаслиги ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Бугун ўз ечимини топиши лозим бўлган муаммо ва камчиликлар айнан кимникидир эмас, балки ҳаммамизникидир. Уни ҳал этишни эса бир кишига ёки қайсидир ташкилот зиммасига юклаб қўйиб эмас, ҳеч ким четда томошабин бўлиб турмаган ҳолда, ҳамжиҳатликда бартараф этиш лозим. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳокимликлар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда халқ депутатлари ўзаро ҳамнафасликда ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир. Бирдамликда ҳикмат кўп, дейди доно халқимиз. Ҳаётда ҳар бир муаммонинг ечимини топиш мумкин. Биздан талаб қилинадигани мавжуд муаммоларга тўғри баҳо бериб, уни ҳал этишдир. Ана шунда бошлаган ишимиз ўз самарасини беради.

Умида ЧОРИЕВА,
Жарқўрғон тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan