Бош саҳифа / Маданият / Бир ўлка бор…

Бир ўлка бор…

Туғилиб ўсган жойни қадрлаш ҳар бир инсон онгига мурғаклигидан сингдирилади. Чунки унинг ўрганган дастлабки сўзлари ота-она, Ватан, уй, нон, сувлардир.

Шулар ичида она ва Ватан кўпроқ ёнма-ён қўйилиб, уларнинг нимани англатиши кўп бор уқтириб борилади. Улар иштирокидаги шеърлар ёд олдирилади. Эртаклар айтилади. Ҳатто, ёзиш, ўқиш сингарилар ҳам болаларга она, Ватан сўзлари асосида ўргатилади. Аксарият шоирларнинг дастлабки шеърлари ҳам она ёки Ватан тўғрисида бўлади, муқаддаслиги,қудрати мадҳ этилади. Абдулла Орипов ижоди ҳам айни шу босқични ўтаган. Шоирнинг энг таъсирчан, мазмундор ижод намуналари ҳам Ватан тушунчаси билан дахлдордир. Шунинг учун ҳам Абдулла Ориповнинг илк ватан мавзусидаги ижодига атоқли адиб Одил Ёқубов шу пайтга қадар Ватан мадҳига бағишлаган шеълар ичида ҳам-ҳозиргача бошқалар айт маган янгича талқин, дея юксак баҳо берган эди.

“Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” Абдулла Ориповнинг энг машҳур шеърларидан биридир. Ватан ҳақидаги кўплаб шеърлар яратилган бўлса-да, айни бу шеърнинг кўпчилик эътиборини тортиши баландпарвоз таърифлардан холи жиҳатлари анча бўлганидандир. Юртимизнинг мадҳи шеъру достонлари, қўшиқлари унинг бойликлари, табиати — тоғ даралари, бепоён далалари чексиз тараннум этилган. Тўрт фасл таровати мавжуд бу юрт ни қадимда араб, мўғул босқинчилари топтаган. Абдулла Орипов Ўзбекистоннинг бу кечмишини қуйидагича таърифлаган.

Менинг ҳам Ватаним жанглар гувоҳи,
Менинг ҳам тупроғим топталганди хор.
Менинг ҳам руҳимга аждодлар оҳи,
Менинг ҳам қонимда қилич занги бор.

Юртни қадрлаш, унга меҳр қўйиш туйғуси аслида аждодларидан ўтади. Бобур шеърларидаги Ватан соғинчи, Фитрат, Чўлпон сингарилар ижодида осуда юрт қадри таърифлари адабиётимизда ўрин тутган.

 “Мен нечун севаман Ўзбекистонни?” шеъри ўтган асрнинг 60-йилларида яратилган. Мана шу шеър Ватан мавзусини талқин этишда янги давр бошлаганлигини кўпчилик адабиётимизда эътироф этган. Гап шундаки, Ватан мавзусини севги-муҳаббат, оила, табиат гўзаллигидан завқланиш, уларни қаламга олишдан тамомила фарқлидир. Инсоннинг бу мавзулардаги шахсий ички кечинмалари ифодаларига давр мафкураси унчалик дахл қилолмаслиги мумкин. Аммо Ватан ижтимоий-сиёсий аҳамиятга дахлдор ҳодиса эканлиги боис унга муайян давр мафкураси талаб доирасида ёндашилади. Шунинг учун Ватан мавзусидаги шеърларда ҳар бир давр нинг ўзига хос мафкураси ўз ифодасини топган. Бироқ Абдулла Орипов ўша давр мафкураси қобиғидан ўтиб, ҳеч ким кутмаган, ўйламаган ташбеҳларни айнан Ватан мавзусига олиб кирган.

Халқим, тарих ҳукми сени агарда
Мангу музликларга элтган бўлсайди,
Қорликларни макон этган бўлсайдинг,
Меҳрим бермасмидим ўша музларга?
Ватанлар, Ватанлар,Майли,гулласин,
Боғ унсин мангулик музда ҳам,аммо,
Юртим, сени фақат бойликларинг-чун
Севган фарзанд бўлса,кечирма асло!

Бу мисралар шеърхонни ўйга толдиради. Ернинг ҳар бир ҳудудида яшаётган киши учун унинг иқлими, бойлиги, бепоён даласи ўша ерлар учун муқаддас эканлигини шоир шеърхонга шу йўсинда изҳор қилади. Ўзбекистон ҳам биз учун шундай мўътабар маскан. У бойликларга кон, табиати ажойиб ўлка бўлгани учун эмас, балки ота-боболаримиз яшаб ўтган табаррук заминлиги боис улуғ, қадрли эканлигини мадҳ этган.

Ватанни бу зайлда таърифлаш ўша даврда ижодкордан анча матонат талаб этган. Ўзида исёнкорона куч топа олган ижодкоргина Ватан ҳақида шу тарзда сўз айтиши мумкин эди.

Юртим, сенга шеър битдим бу кун,
Қиёсингни топмадимо.
Шоирлар бор ўз юртин бутун
Олам аро атаган танҳо.
Улар шеъри учди кўп йироқ,
Қанотида кумуш ёри,
Бир ўлка бор дунёда бироқ.
Битилмаган достондир бари.
Фақат ожиз қаламим маним,
Ўзбекистон — Ватаним маним!

дея шеърлар битиб, қалбимизда Ватанга муҳаббат туйғуларини мавж лантирган донишманд ва улуғ шоир сифатида қадрлидир.

Нарзулло УЛУҒОВ,
Термиз шаҳридаги
9-ИДУМ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE