Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Бир туманда икки фабрика

Бир туманда икки фабрика

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондиришда паррандачиликнинг ўзига хос ўрни бор.

Бугун вилоят аҳолисини сара тухум билан таъминлашда Термиз туманидаги “Термиз паррандачилик” МЧЖ жамоасининг ҳиссаси салмоқли бўлаётир. Паррандабоқарлар жорий йилнинг ўтган ўн ойи мобайнида вазифасини бажарувчи 61,3 миллион дона тухум етиштиришди.

Айтиш керакки, паррандабоқарлар харажатларни камайтириш ва даромад топишни кўпайтириш ниятида етиштирилаётган тухумнинг бир қисмини экспортга чиқаришаяпти. Паррандачилик корхонасида ишлаб чиқарилган тухумнинг 110 минг донаси экспортга жўнатилгани диққатга сазовордир. Жамоа товуқбоқарлари келгуси йил тухум экспорт қилишни икки бараварга оширишни белгилаб олишди.

Президентимизнинг “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан туманда йил бошидаёқ “Жанубпарранда” МЧЖ ташкил қилинганди. Айни пайтда Испания давлатидан келтирилган товуқларни сақлаш ва боқишга ихтисослашган ускуналар билан жиҳозланган корхона цехларида 65 минг бош парранда парваришланаётир. Келгуси йилдан бошлаб корхона цехларида боқилаётган товуқлар тухум бера бошлайди.

У.НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ТАДБИРКОРГА ҲАМКОРМИЗ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз ривожланмоқда. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan